https://sputniknews.uz/20230101/yangi-yilni-nishonlashda-hech-qanday-diniy-taqiq-yoq--rossiya-muftiysi-31205812.html
Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ – Россия муфтийси
Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ – Россия муфтийси
Sputnik Ўзбекистон
Муфтий Равил Гайнутдин: Инсонлар бир-бирларига, айниқса болаларга совға улашишда қандайдир тақиқни кўрмаяпман. 01.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-01T14:56+0500
2023-01-01T14:56+0500
2023-01-01T14:56+0500
россия
ислом дини
мусулмонлар
янги йил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1e/15705637_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6366e51a6de1212b4b879ba2a93c4d95.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ, одамлар байрамларда бир-бирларини хурсанд қилишлари керак. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний идораси раиси, Россия муфтийлар кенгаши раиси муфтий Равил Гайнутдин РИА Новостига маълум қилди.Диний арбобнинг сўзларига кўра, ислом динига эътиқод қилувчилар мусулмон тақвимига амал қилишлари билан ажралиб туради, бироқ улар ўз давлатларида Григориан тақвимини ҳам ҳисобга олади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1e/15705637_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_64367f82079892d922fecba30da8eea0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ислом дини, мусулмонлар, янги йил
россия, ислом дини, мусулмонлар, янги йил
Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ – Россия муфтийси
Муфтий Равил Гайнутдин: Инсонлар бир-бирларига, айниқса болаларга совға улашишда қандайдир тақиқни кўрмаяпман.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ, одамлар байрамларда бир-бирларини хурсанд қилишлари керак. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний идораси раиси, Россия муфтийлар кенгаши раиси муфтий Равил Гайнутдин РИА Новостига маълум
қилди. “Муфтий, диний арбоб ва мамлакат фуқароси сифатида айтишим мумкинки, биз яқинлар ва дўстларни хурсанд қилишимиз керак. Шунинг учун мен ҳамюртларимни биз амалда яшаётган Григориан тақвимига кўра Янги йил билан табриклайман. Инсонлар бир-бирларига, айниқса болаларга совға улашишда қандайдир тақиқни кўрмаяпман”, - дейди муфтий.
Диний арбобнинг сўзларига кўра, ислом динига эътиқод қилувчилар мусулмон тақвимига амал қилишлари билан ажралиб туради, бироқ улар ўз давлатларида Григориан тақвимини ҳам ҳисобга олади.
"Бунда мураккаб нарса йўқ. Мусулмонларнинг янги йили келганда, дин талаб қилганидек, Қуръон ўқиймиз, Григориан Янги йили келганда эса бир-биримизга совғалар берамиз", - дея хулоса қилди муфтий.