https://sputniknews.uz/20230101/sogliqni-saqlash-vaziri-yangi-yil-kechasida-bemor-va-shifokorlar-holidan-xabar-oldi-31203658.html
Соғлиқни сақлаш вазири Янги йил кечасида бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олди
Соғлиқни сақлаш вазири Янги йил кечасида бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олди
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтдаги даволаш муассасаларида бўлди. 01.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-01T10:05+0500
2023-01-01T10:05+0500
2023-01-01T10:05+0500
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/01/31203814_0:94:949:628_1920x0_80_0_0_8a45b6f62e5be0e10ff532e5607f1b5b.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йил кечасида касб вазифасини бажараётган тиббиёт ходимлари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Соғлиқни сақлаш вазири бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтдаги даволаш муассасаларида бўлди.Эслатиб ўтамиз, 31 декабрдан 4 январгача даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.Даволаш-профилактика муассасалари:Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/01/31203814_0:5:949:717_1920x0_80_0_0_0147d81ce146eb205e68b8e817ccf7a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тошкент
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тошкент
Соғлиқни сақлаш вазири Янги йил кечасида бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олди
Соғлиқни сақлаш вазири бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтдаги даволаш муассасаларида бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йил кечасида касб вазифасини бажараётган тиббиёт ходимлари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар
берди. Соғлиқни сақлаш вазири бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтдаги даволаш муассасаларида бўлди.
“Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун тизим масъулларини жойларга жўнатаяпмиз. Ҳар биримиз ҳақиқий вазиятни ўз кўзимиз билан кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, қисқа муддатда пухта ечим топиш ҳаракатидамиз” дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 31 декабрдан 4 январгача даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Даволаш-профилактика муассасалари:
1049 та оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти;
туман, вилоят ва республика шифохоналари;
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият
юритади.