Ўзбекистонлик футболчи фаолиятида ўсиш кузатилаётган спортчилар қаторига киритилди

© Футбол Ассоциацияси Иброҳимҳалил Йўлдошев
Иброҳимҳалил Йўлдошев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2023
Oбуна бўлиш
Осиё футбол конфедерацияси 2023 йилда фаолиятида ўсиш кузатилиши кутилаётган ва кейинги авлод юлдузлигига даъвогар 11 нафар иқтидорли футболчининг рўйхатини тузиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятида ўсиш кузатилаётган футболчилар қаторига киритилди. Бу ҳақда Футбол Ассоциацияси хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси 2023 йилда фаолиятида ўсиш кузатилиши кутилаётган ва кейинги авлод юлдузлигига даъвогар 11 нафар иқтидорли футболчининг рўйхатини тузиб чиқди.
Рўйхатдан Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам жой олди.
Маълумот учун, Иброҳимхалил Йўлдошев 2001 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкентнинг “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларида ўйнаган. Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
У 2021 йилдан буён ўз фаолиятини Россиянинг "Нижний Новгород" жамоасида олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0