https://sputniknews.uz/20230101/otgan-yilda-ozbekistonga-qancha-investitsiya-kiritildi-31214977.html
Ўтган йилда Ўзбекистонга қанча инвестиция киритилди
Ўтган йилда Ўзбекистонга қанча инвестиция киритилди
Sputnik Ўзбекистон
Хорижий инвестицияларнинг кириб келиши мамлакат иқтисодиётининг ўсиши учун ижобий самара беради. 01.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-01T17:43+0500
2023-01-01T17:43+0500
2023-01-01T17:43+0500
иқтисод
инвестиция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26179746_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_9abb9db94301172967359dff872799f8.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўтган бир йил давомида Ўзбекистонга жами 240 трлн сўм инвестициялар жалб қилинган, шулардан 8 млрд доллари тўғридан-тўғри кириб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мутахассиси Шоҳрасул Шоҳаъзимий маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Инвестиция киритилган давлатлар Россия, Хитой, МДҲ мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея ва бошқалар.Унинг сўзларига кўра, ўтган 2022 йилда “Янги Ўзбекистон рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида 2000 га яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди. Бунда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, озиқ овқат ва бошқа тармоқларда фаол ишбилармонларнинг маҳсулотлари жаҳон бозорларини эгаллади.Давлат инвестиция дастури доирасида 3,7 млрд долларлик 158 та йирик лойиҳалар ишга тушди ва мамлакатда 25 000 га яқин янги иш ўринлари яратилди.Мазкур лойиҳаларнинг кўпчилиги энергетика ва тоғ-кон металлургия саноати, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳаларига тўғри келади.Энди 2023 йилда 30 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган, унинг 25 миллиард доллари хусусий инвестициялар бўлади.Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан 3000 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилиши мақсад қилинган. Янги лойиҳаларга инвестиция киритилиб, ишга тушиши билан янги иш ўринлари яратилади ҳамда тармоқлар ривожлантирилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26179746_486:0:2797:1733_1920x0_80_0_0_5c2e876efd5cb6303b501ee0b20affdf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, инвестиция, ўзбекистон
иқтисод, инвестиция, ўзбекистон
Ўтган йилда Ўзбекистонга қанча инвестиция киритилди
Хорижий инвестицияларнинг кириб келиши мамлакат иқтисодиётининг ўсиши учун ижобий самара беради.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўтган бир йил давомида Ўзбекистонга жами 240 трлн сўм инвестициялар жалб қилинган, шулардан 8 млрд доллари тўғридан-тўғри кириб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мутахассиси Шоҳрасул Шоҳаъзимий маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Инвестиция киритилган давлатлар Россия, Хитой, МДҲ мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея ва бошқалар.
“Инвестиция – иқтисодиёт драйвери саналади. Мамлакат сиёсатининг ажралмас қисми бугунги кунда инвестицияларга боғлиқ бўлиб қолди. Сўнгги 6 ойда инвестиция ҳажмини ЯИМнинг 30 фоизидан оширишга эришилди”, - деди Шоҳаъзимий.
Унинг сўзларига кўра, ўтган 2022 йилда “Янги Ўзбекистон рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида 2000 га яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди. Бунда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, озиқ овқат ва бошқа тармоқларда фаол ишбилармонларнинг маҳсулотлари жаҳон бозорларини эгаллади.
Давлат инвестиция дастури доирасида 3,7 млрд долларлик 158 та йирик лойиҳалар ишга тушди ва мамлакатда 25 000 га яқин янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур лойиҳаларнинг кўпчилиги энергетика ва тоғ-кон металлургия саноати, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳаларига тўғри келади.
Энди 2023 йилда 30 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган, унинг 25 миллиард доллари хусусий инвестициялар бўлади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан 3000 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилиши мақсад қилинган. Янги лойиҳаларга инвестиция киритилиб, ишга тушиши билан янги иш ўринлари яратилади ҳамда тармоқлар ривожлантирилади.