“Humo Air” хусусийлаштирилди

© Пресс-служба хокимията Ферганской областиВ новом аэропорту эксклава Сох приземлился первый самолёт
В новом аэропорту эксклава Сох приземлился первый самолёт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2023
Oбуна бўлиш
Авиакомпаниянинг 100 фоиз давлат улуши Швейцариянинг “Valleyroad Capital S.A” компаниясига сотилди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. “Humo Air” авикомпаниясининг 100 фоиз давлат улуши сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Швейцариянинг “Valleyroad Capital S.A.” компанияси авикомпаниясининг 100 фоиз давлат улушини сотиб олган. Битим нархи – 27,2 млрд сўмни (2,42 млн доллар атрофида) ташкил этган.

“ValleyRoad Capital” 2026 йилгача 18 дона ҳаво кемаларини, жумладан, 3 тасини 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида сотиб олиш ва парвозларни йўлга қўйиш мажбуриятини олган.
Дастлабки босқичда ички рейслар сонини ҳафтасига 16 тагача ошириш, кейинги 5 йил давомида 60 тагача етказиши керак.
Ўзбекистоннинг бошқа авиакомпаниялари хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда мақбул нархларда янги рейсларни ташкил этиши керак.
Қолаверса, инвестор махсус авиациясининг хизмат кўрсатадиган самолётлари паркини босқичма-босқич янгилаши, авиакомпанияни бошқаришга авиация соҳасида кўп йиллик тажрибага эга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиши, Ўзбекистон резидентлари орасидан авиакомпания ходимларининг камида 80 фоизини шакллантиришни таъминлаши даркор.
“Компанияни хорижий инвестор томонидан юқоридаги ривожлантириш шартлари билан сотиб олиниши фуқаро авиацияси соҳасига хусусий секторнинг кириб келиши орқали рақобат муҳитини ривожлантиришга, маҳаллий авиақатновларга бўлган талабни юмшатишга ва йўловчиларга мақбул нархларда авиаташув хизматларини кўрсатишга ўз ҳиссасини қўшади”, - дейилган хабарда.
“Humo Air” МЧЖ “Махсус авиация ишлари бўйича авиакомпания” ДУК мулки негизида 2020 йилда ташкил этилган. Унинг устав капиталига 43 дона Ан-2 ҳаво кемалари, ҳаво кема двигателлари, парвоз симуляторлари ва бошқа мулклар ўтказилган.
"Valleyroad Capital S.A." Швейцарияда 2006 йилда ташкил этилган. Швейцарияда вa халқаро миқёсда йирик корхоналар вa тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи мустақил корпоратив молиялаштириш компанияси.У турли соҳалар va мамлакатларда корпоратив молиялаштириш бўйича кенг вa диверсификацияланган тажрибани таклиф этади. Хорижий инвестор Ўзбекистондаги фаолиятини унинг 100 фоиз таъсисчилигидаги “Valleyroad Capital” МЧЖ томонидан амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0