Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 граммдан оширилмайди – янги қарор

© PulatovЯнги авлод дарсликлари
Янги авлод дарсликлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2023
Oбуна бўлиш
Мактаб дарсликларини ишлаб чиқариш бўйича янги талаблар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 грамдан оширилмайди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 726–сонли қарори билан тасдиқланган регламентда назарда тутилган.
Қарор билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди.
Регламент билан қуйидагилар белгиланди:
мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари;
ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талаблар;
матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.
Ҳужжат фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Эндиликда умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ёш тоифасига қараб нашрлар:
1-4-синфлар;
5-9-синфлар;
10-11-синфларга мўлжалланади.
Нашр вазни дарсликлар учун:
1-4-синфлар учун 300 граммдан;
5-6-синфлар учун 400 граммдан;
7-9-синфлар учун 500 грамдан;
10-11-синфлар учун эса 600 граммдан ошмаслиги керак.
1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди.
Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг янги авлод дарсликлари қандай бўлиши маълум қилинганди.Унга кўра, эндиликда мактаб ўқувчилари учун тайёрланган янги дарсликларда нафақат фанлар, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмалар ҳам ўргатилади.
1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми, хусусан, тасвирий санъат, ўзбек тили ва мусиқий саводхонлик бўйича китоблар кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган.
Янгиликлар лентаси
0