Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Янги йил дастурхонида қандай маҳсулотларни камайтириш керак – ССВ тавсияси

© Foto : Nicole Michalou: PexelsНовогодний стол.
Новогодний стол. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Диетологлар хулосасига кўра, энг зарарли таомлар рўйхатида туз, сирка, шакар қўшилган маринадлар етакчилик қилади.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Саноқли соатлардан сўнг Янги йил байрами учун дастурхон тузаш ҳаракати бошланади. Шифокорлар эса шу кунларда истеъмол қилинадиган баъзи анъанавий озиқ-овқат маҳсулотлари саломатликка жиддий зиён келтиришидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Диетологлар хулосасига кўра, энг зарарли таомлар рўйхатида туз, сирка, шакар қўшилган маринадлар етакчилик қилади. Улар бошқа маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилинганда, организмга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.
Иккинчи ўринда газланган ичимликлар туради. Улар ошқозон, ошқозон ости бези ва юрак-қон томир тизими учун хавфли. Газланган сувни асло ёғли овқатлар билан бирга истеъмол қилманг. Худди шундай, оч қоринга ҳам ичиш зарарли.
Учинчи ўрин майонез қўшилган салатларга тегишли. Масалан, “оливье”нинг бир кишилик ўртача порцияси 170-180 миллиграмм холестеринни ўз ичига олади. Қолаверса, 100 грамм миқдордаги ушбу салат таркибида 200 ккал калория мавжуд. Шу боис, бундай маҳсулотлар тайёрлашда майонез ўрнига сметана ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Тўртинчи ўриндан тортлар ва пишириқлар жой олган. Одатда, улар овқатдан сўнг, ҳазми таом сифатида дастурхонга тортиқ этилади. Бу — катта хато.
Чунки қандолат креми ёғ ва холестерин билан тўйинган. Улар ошқозонга оғирлик қилиши баробарида, қонни қуюқлаштириш хусусиятига эга. Бу юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Мутахассислар фикрича, бундай торт ва пишириқларни оз миқдорда ва лимонли чой билан истеъмол қилган маъқул. Бу меъда шираси ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, ҳазм жараёнини осонлаштиради.
“Энг муҳими, сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморлар соғлом овқатланиш қоидаларига тўлиқ амал қилишлари лозим”, - дейилади вазирлик хабарида.
Янгиликлар лентаси
0