https://sputniknews.uz/20221231/turkiya-oz-qoshinlarini-suriyadan-olib-chiqishga-rozi-boldi--oav-31195841.html
Туркия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишга рози бўлди – ОАВ
Туркия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишга рози бўлди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Музокараларда Сурия шимолидаги М4 автомагистрали бўйича 2020 йилги келишувнинг амалга оширилиши ҳам муҳокама қилинган. 31.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-31T12:38+0500
2022-12-31T12:38+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
сурия
туркия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/22/1822277_0:104:5520:3209_1920x0_80_0_0_1b12c43a65e08fbe1b92a9cd2b6fdf56.jpg
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Расмий Анқара Туркия, Сурия ва Россия мудофаа вазирларининг Москвада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг ўз қўшинларини Сурия ҳудудидан олиб чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Суриянинг “Ал-Ватан” газетасига асосланиб хабар берди.Аввалроқ РФ Мудофаа вазирлиги Россия, Сурия ва Туркия мудофаа вазирлари шу ҳафта Москвада Араб Республикасидаги инқирозини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш учун уч томонлама музокаралар ўтказди, деб хабар берганди. Вазирликнинг аниқлик киритишича, “учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу форматда ўтказилган мулоқотнинг конструктив характерини ҳамда Араб Республикаси ва бутун минтақадаги вазиятни янада барқарорлаштириш йўлида уни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар”.Ҳарбий идоралар раҳбарларининг Москвадаги музокаралари Анқара ва Дамашқ ўртасидаги сўнгги 11 йилда зтказилган илк расмий музокара бўлди, деб ёзади Hürriyet газетаси.“Ал-Ватан” манбаларидан бирига кўра, уч давлат вазирларининг Москвадаги учрашуви натижаларидан бири Туркиянинг Сурия шимолида назоратига олган ҳудудлардан тўлиқ чиқиб кетишига келишиб олгани бўлган.Манбанинг таъкидлашича, томонлар Сурия шимолидаги М4 автомагистрали бўйича 2020 йилги келишувнинг амалга оширилишини ҳам муҳокама қилган.Шунингдек, томонлар Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) тузилмалари “Исроил ва АҚШнинг агентлари бўлиб, Туркия ва Сурия учун энг катта хавф туғдираётганини” таъкидлаган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/22/1822277_613:0:5520:3680_1920x0_80_0_0_c0d8473c1b3b46c4318a699eab3d5573.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, сурия, туркия, россия
дунёда, сурия, туркия, россия
Туркия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишга рози бўлди – ОАВ
12:38 31.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Музокараларда Сурия шимолидаги М4 автомагистрали бўйича 2020 йилги келишувнинг амалга оширилиши ҳам муҳокама қилинган.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Расмий Анқара Туркия, Сурия ва Россия мудофаа вазирларининг Москвада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг ўз қўшинларини Сурия ҳудудидан олиб чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Суриянинг “Ал-Ватан” газетасига асосланиб
хабар берди.
Аввалроқ РФ Мудофаа вазирлиги Россия, Сурия ва Туркия мудофаа вазирлари шу ҳафта Москвада Араб Республикасидаги инқирозини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш учун уч томонлама музокаралар ўтказди, деб хабар берганди. Вазирликнинг аниқлик киритишича, “учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу форматда ўтказилган мулоқотнинг конструктив характерини ҳамда Араб Республикаси ва бутун минтақадаги вазиятни янада барқарорлаштириш йўлида уни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар”.
Ҳарбий идоралар раҳбарларининг Москвадаги музокаралари Анқара ва Дамашқ ўртасидаги сўнгги 11 йилда зтказилган илк расмий музокара бўлди, деб ёзади Hürriyet газетаси.
“Ал-Ватан” манбаларидан бирига кўра, уч давлат вазирларининг Москвадаги учрашуви натижаларидан бири Туркиянинг Сурия шимолида назоратига олган ҳудудлардан тўлиқ чиқиб кетишига келишиб олгани бўлган.
Манбанинг таъкидлашича, томонлар Сурия шимолидаги М4 автомагистрали бўйича 2020 йилги келишувнинг амалга оширилишини ҳам муҳокама қилган.
Шунингдек, томонлар Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) тузилмалари “Исроил ва АҚШнинг агентлари бўлиб, Туркия ва Сурия учун энг катта хавф туғдираётганини” таъкидлаган.