Тугатилган вазирлик ва қўмиталар раҳбарлари янги лавозимга тайинланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан етти вазирга ўринбосарлар тайинланди.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан тугатилган ёки бошқа идорага бириктириб юборилган вазирлик ва идораларнинг собиқ раҳбарлари янги лавозимларга тайинланди.
Президентнинг қарори билан:
Шерзод Саиджонович Ҳидоятов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Нозим Бахтиёрович Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;
Улуғбек Аҳмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги вазирликлар 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда.
Фармонга мувофиқ Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилиш вазирлиги билан, Мактабгача таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан қўшиб юборилди. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шаклида қайта ташкил этилди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси эса Табиат ресурслари вазирлигига айлантирилди.
Янгиликлар лентаси
0