Собиқ Рим папаси Бенедикт XVI вафот этди

© AFP 2023 / Vincenzo Pinto Папа римский Бенедикт XVI. Архивное фото
Папа римский Бенедикт XVI. Архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Католикларнинг Рождество байрамидан сал олдин, Бенедикт XVI нинг соғлиғи ёмонлашгани маълум бўлганди.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Собиқ Рим папаси Бенедикт XVI (исми Йозеф Ратцингер) 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Муқаддас тож матбуот хизмати раҳбари Маттео Бруни маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
“Қайғу билан хабар бераманки, фахрий Рим папаси Бенедикт XVI бугун эрталаб соат 9:34 да Ватикандаги Mater Ecclesiae монастирида вафот этди”, - деган у.
Бенедикт XVI Апостол тахтини 2005 йил апрелидан 2013 йил февралигача бошқарган. 2013 йил 11 февралдаги консисторияда у кутилмаганда тахтдан воз кечиш қарорини эълон қилди. Ўшандан бери у Ватикан боғларидаги Mater Ecclesiae кичик монастирида яшаб келаётганди.
Католикларнинг Рождество байрамидан сал олдин, Бенедикт XVI нинг соғлиғи ёмонлашгани маълум бўлганди. Италия оммавий ахборот воситалари унинг юраги билан бирга нафас олишида ҳам муаммолар борлиги ҳақида ёзган.
Йозеф Алоиз Ратзингер 1927 йил 16 апрелда Бавариянинг Марктль қишлоғида туғилган. У папалар орасида узоқ умр кўриш бўйича рекордчи - 2020 йилда у 1903 йилда 94 ёшида вафот этган Лео XIII дан ўзиб кетган эди.
Янгиликлар лентаси
0