Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

© pexels.com/John GuccioneДвадцатидолларовые купюры
Двадцатидолларовые купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Давлат ташқи қарзининг 17 млрд доллари Ўзбекистон номидан жалб қилинган, 6,2 млрд доллари давлат кафолати остида олинган.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26,2 миллиард (ўтган йилнинг мос даврида 26,3 млрд) АҚШ долларини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”да маълум қилинди.
Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 34,1 фоизгача пасайди. Умумий давлат қарзининг 23,16 млрд доллари ташқи ва 3,07 млрд доллари ички қарз. 2021 йилнинг мос даврида давлат ташқи қарзи 23,6 млрд долларни ва ички қарзи 2,7 млрд долларни ташкил қилган.
Давлат ташқи қарзининг 17 млрд доллари Ўзбекистон номидан жалб қилинган, 6,2 млрд доллари давлат кафолати остида олинган.
Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда “мўътадил” даражада ҳисобланади.
2022 йилнинг III чорагида Ўзбекистонда ЯИМ реал ўсиш суръати 5,8 фоизни ташкил этди. Шунингдек, йил бошидан давлат ташқи қарзи қолдиғи 1,7 фоизга камайди. Бунда давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 823 млн доллар миқдоридаги давлат ташқи қарзи сўндирилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 2058,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги 16 та ташқи қарз битими имзоланган. Мазкур маблағлар энергетика, аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминлаш, автомобиль йўлларни ривожлантириш, темир йўл ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш учун нуфузли халқаро молия институтларидан имтиёзли шартлардаги узоқ муддатли кредитлари ҳисобидан жалб қилинган.
Янгиликлар лентаси
0