https://sputniknews.uz/20221231/mirziyoev-vazirliklarning-2023-yildagi-vazifalarini-belgilab-berdi-31197882.html
Мирзиёев ҳукуматнинг 2023 йилдаги вазифаларини белгилаб берди
Мирзиёев ҳукуматнинг 2023 йилдаги вазифаларини белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилишда келгуси йилда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар муҳокама қилинди. 31.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-31T15:37+0500
2022-12-31T15:37+0500
2022-12-31T15:40+0500
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1f/31197262_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_d64458fcab6a616921dc37c477051728.jpg
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда келгуси йилда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, саноатда 5 фоиздан, қишлоқ хўжалигида 3 фоиздан ва хизматлар соҳасида 14 фоиздан зиёд ўсишга эришиш мақсади белгиланди.Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бизнес учун шароитларни яхшилаш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига йирик тармоқларда натижадорликни ошириш, саноат бормаган туманлар салоҳиятини ўрганиб, уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётни фақат инвестиция ва экспорт олдинга тортиши, келгуси йил экспорт ҳажмини 23 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди. Умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳа ишга туширилиши ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланиши қайд этилди.Транспорт соҳасида йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш, барча йўлларнинг рақамли харитасини ишлаб чиқиш, йўлларда сервисни кўпайтириш чоралари белгиланди.Шунингдек, таълим сифатини ошириш, илм-фан, туризм, маданият ва спортни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада коррупцияни йўқ қилиш, давлат қарамоғига муҳтож беморлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1f/31197262_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_51a7774de65474cd1b5d7c65a68757da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев
Мирзиёев ҳукуматнинг 2023 йилдаги вазифаларини белгилаб берди
15:37 31.12.2022 (янгиланди: 15:40 31.12.2022) Йиғилишда келгуси йилда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда келгуси йилда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, саноатда 5 фоиздан, қишлоқ хўжалигида 3 фоиздан ва хизматлар соҳасида 14 фоиздан зиёд ўсишга эришиш мақсади белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бизнес учун шароитларни яхшилаш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига йирик тармоқларда натижадорликни ошириш, саноат бормаган туманлар салоҳиятини ўрганиб, уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётни фақат инвестиция ва экспорт олдинга тортиши, келгуси йил экспорт ҳажмини 23 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди. Умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳа ишга туширилиши ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланиши қайд этилди.
Транспорт соҳасида йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш, барча йўлларнинг рақамли харитасини ишлаб чиқиш, йўлларда сервисни кўпайтириш чоралари белгиланди.
Шунингдек, таълим сифатини ошириш, илм-фан, туризм, маданият ва спортни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада коррупцияни йўқ қилиш, давлат қарамоғига муҳтож беморлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.
“Вазирлар изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак. Ҳаммамиз оддий ва фидойи бўлиб, халқни севиб, қаттиқ меҳнат қилишимиз зарур. Пировард мақсадимиз – халқимизни рози қилиш”, - деди Президент.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.