https://sputniknews.uz/20221231/1-yanvardan-qqs-stavkasi-3-foizga-pasaytiriladi-31198632.html
Муҳим ўзгаришлар: 1 январдан ҚҚС ставкаси 3 %га пасайтирилади
Муҳим ўзгаришлар: 1 январдан ҚҚС ставкаси 3 %га пасайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар кучини йўқотади. 31.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-31T17:05+0500
2022-12-31T17:05+0500
2022-12-31T18:01+0500
иқтисод
солиқ
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22026232_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_358dbd675c4e2c84b1ca7eb27196de10.jpg
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ахборотида сўз боради.Шунингдек, қопланадиган (қайтариладиган) қўшилган қиймат солиғи суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилмоқда.Ҳужжатга кўра, фойда солиғи (15 фоиз, алоҳида тоифалар учун – 20 фоиз), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 фоиз), юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (1,5 фоиз), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95 фоиз), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари – 25 фоиз, қолганлар – 12 фоиз) бўйича ставкалар сақлаб қолинмоқда.2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда:Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар кучини йўқотади.Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22026232_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1d205e639b60b393c749e9e16d7b0f89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, солиқ, ққс
Муҳим ўзгаришлар: 1 январдан ҚҚС ставкаси 3 %га пасайтирилади
17:05 31.12.2022 (янгиланди: 18:01 31.12.2022) 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар кучини йўқотади.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ахборотида
сўз боради. Шунингдек, қопланадиган (қайтариладиган) қўшилган қиймат солиғи суммасининг асослилиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилмоқда.
Ҳужжатга кўра, фойда солиғи (15 фоиз, алоҳида тоифалар учун – 20 фоиз), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 фоиз), юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (1,5 фоиз), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95 фоиз), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари – 25 фоиз, қолганлар – 12 фоиз) бўйича ставкалар сақлаб қолинмоқда.
2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда:
бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича айланма;
почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализация қилиш бўйича айланма;
бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш бўйича айланма.
Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар кучини йўқотади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин.