Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Йил йўқотишлари - 2022: бизни тарк этган илм-фан, санъат ва давлат арбоблари

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Oбуна бўлиш
Академик олимлар, таниқли хонанда ва актёрлар, драматург ва шоирлар - 2022 йилнинг энг оғриқли йўқотишлари билан батафсил мақоламизда танишинг.
Тугаб бораётган 2022 йил дарҳақиқат мураккаб турли қайғули воқеаларга бой бўлди. Ўтган йилда кўплаб таниқли санъат илм ва фан ҳамда давлат арбоблари бизни тарк этишди. Йилнинг энг оғриқли йўқотишлари билан батафсил мақоламизда танишинг.

Илм ва фан арбоблари

Археолог олим Эдвард Ртвеладзе. Йил бошида 10 февраль куни нафақат Ўзбекистонда, балким МДҲ ва бутун дунёга таниқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.
© Всемирное общество культурного наследияЭдвард Ртвеладзе
Эдвард Ртвеладзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Эдвард Ртвеладзе
Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё, Кавказ ва қўшни мамлакатларнинг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олими эди. У 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир.
Олимнинг 500 дан зиёд илмий мақолалари Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган.
Академик Бахтиёр Аминович Назаров. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози академик Бахтиёр Аминович Назаров 18 январ куни 77 ёшида вафот этди.
Бахтиёр Назаров Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳоратини ўрганган, ўрта мактабларнинг 9-11-синфлари учун "Ўзбек адабиёти" дарсликлари муаллифларидан бири.
© Инновацион ривожланиш вазирлиги Абдумавлон Абдуллаев
Абдумавлон Абдуллаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Абдумавлон Абдуллаев
Академик Абдумавлон Абдуллаев. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Абдумавлон Абдуллаев 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди
Абдумавлон Абдуллаев ўсимлдиклар генетикаси соҳасида йирик мутахассис бўлиб, у ғўза генетикаси, систематикаси, эволюцияси ва филогенияси каби фундаментал муаммоларини ўрганган, жаҳондаги энг бой коллекцияларидан бири — ғўза генофондини яратган ва уни янги намуналар билан тўлдирган мутахассислардан бир эди.
Профессор Ҳасан Шарипов. Кимё фанлари доктори, профессор, Ахборотлаштириш халқаро академиясининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар” бўлими академиги Ҳасан Шарипов 13 ноябрь куни вафот этди.

Адабиёт ва санъат

Драматург Шароф Бошбеков. Таниқли драматург “Темир хотин” комедияси муаллифи Шароф Бошбеков 26 январь куни вафот этди. Шароф Бошбеков “Тақдир эшиги”, “Ғурур”, “Жумбоқ”, “Тентак фаришталар”, “Эшик қоққан ким?”, “Темир хотин” каби жиддий комедиялар билан ўзбек драматургия хазинасини бойитди.
Шароф Бошбеков сценарийси асосида “Маъруф ва Шариф”, “Юзсиз”, “Тилла бола”, “Масхарабоз”, “Фарҳод ва Ширин” фильмларида ҳам сценарий муаллифи, ҳам режиссёр сифатида иштирок этди.Бошбеков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби.
© Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиШароф Бошбеков
Шароф Бошбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Шароф Бошбеков
Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол. Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол 27 сентябр куни 84 ёшида вафот этди.
Шоир “Олам кирар юрагимга” шеърий тўплами, “Чўққиларга ёғилди ёғду”, “Тош туғён”, “Ҳасан ва ой”, “Қуёш чашмаси”, “Тафаккур”, “Сувайдо”, “Умидли дунё” каби шеърий тўпламлари билан танилган. Шунингдек у жаҳон адабиёти дурдоналари - Уильям Шекспирнинг “Ҳамлет”, “Отелло”, “Антоний ва Клеопатра”, “Қиш эртаги”, “Венеция савдогари”, “Қирол Генрих IV”, “Макбет” каби ўндан ортиқ драмаларини бевосита инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилган.
Ундан ташқари Жалолиддин Румийнинг “Маснавий маънавий”, Ҳазрати Алининг “Девон”и Фаридиддин Атторнинг ‘Мантиқ ут тайр”, “Илоҳийнома”, “Асрорнома”, “Панднома ва булбулнома”, “Ҳикматлар”ини, Абдураҳмон Жомийнинг “Гулшанингда сўлмасин Гул”, Алишер Навоийнинг “Фоний гулшани” каби жами йигирма еттита асарни ўзбек тилига ўгирган.
© Союз писателей УзбекистанаЖамол Камол
Жамол Камол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Жамол Камол
Шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад 9 октябр куни вафот этди. Ҳайдар Муҳаммаднинг "Хотинлар "гап"идан чиққан ҳангома" , "Сабъаи сайёр", "Ҳазилкаш шоҳ" , "Сеҳргар ва айёр", "Жиноят устида ушлансин", "Элёр ботир" каби драма ва комедиялари Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри, Муқимий номли республика мусиқали театри, вилоят театрларида саҳналаштирилган.
Таниқли рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов 7 октябр куни 61 ёшида вафот этди. Даврон Ғойипов 1978 йилда у “Ялла” гуруҳида бас гитарачи сифатида ижодини бошлаган, 1980 йилда Ўзбекистондаги илк рок гуруҳи – “Оригинал” тузилган. “Бу нима бу?” қўшиғи гуруҳга катта машҳурлик олиб келган. Бундан ташқари “Қайдасан”, “Керак эмас шаҳло кўзларинг”, “Открытое окно” каби қўшиқлар ҳам мухлислар кўнгилларидан жой олган.
© Хонанданинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасиданДаврон Ғойипов
Даврон Ғойипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Даврон Ғойипов
Хонанда ва бастакор Равшан Намозов 24 сентябр куни 61 ёшида вафот этди. Намозов ўз фаолиятини 1989 йили ташкил этилган “Қарс” гуруҳида бошлаган эди. Хонанда замонавий сурхон қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш. Унинг “Чипрадалли”, “Ковушим”, “Ёр-ёр ёрон-эй”, “Биё-биё”, “Хаёл” каби қўшиқлари санъат шинавандаларининг кўнглидан жой олган.
© Министерство культуры Республики УзбекистанРавшан Намозов
Равшан Намозов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Равшан Намозов
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 15 март куни 86 ёшда вафот этди. Тўти Юсупова театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, "Шоҳи сўзана"), Соня (А.Чехов, "Ваня тоға"), Қорасоч (Уйғун, "Шубҳа"), Ҳожар (А.Қаҳҳор, "Тобутдан товуш"), Нури (Ойбек, "Қутлуғ қон"), Она (Э’ Роблес, "Ўлимдан кучли"), Хонзода (Ҳамза, "Бой ила хизматчи"), Шафақ (М. Карим, "Ой тутилган тунда"), Раҳима (Ў. Умарбеков, "Комиссия"), Сотти (С.Аҳмад, "Келинлар қўзғолони"), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, "Шошма қуёш", "Қиёмат қарз"), Нодира (Т.Тўла, "Нодира"), Мастура (Ҳамза, "Паранжи сирлари") каби турли қаҳрамонлар образини яратди.
© Фото: Ўзбек Миллий академик драма театриТўти Юсупова
Тўти Юсупова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Тўти Юсупова
Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов 16 май куни 73 ёшида вафот этди. Абдуназар бахши репертуаридан “Алпомиш”, “Малика айёр”, “Шерали” ва бошқа достонлар, дўмбира куйлари ҳамда Ватанга муҳаббат, садоқат, халқ ҳаёти мавзуларида ўзи ижод қилган термалар ўрин олган.
Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни 82 ёшида вафот этди. Саъдуллаев ижоди давомида “Баҳор қайтмайди”, “Шайтанат”, “Бебаҳогинам”, “Цунами”, “Фотима ва Зуҳра”, “Жазо”, “Осмондаги болалар”, “Аччиқ ҳаёт” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда роллар ижро этган. “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
© Агентство кинематографии УзбекистанаЛутфулла Садуллаев
Лутфулла Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Лутфулла Садуллаев
Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 23 март куни 82 ёшда вафот этди. Марям Ихтиёрова Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бошлаган ва узоқ йиллар давомида кўплаб спектакль ва филмларда иштирок этган. Шунингдек турли радиоэшиттиришлар ва хажвий телекўрсатувларда ҳам мунтазам қатнашган. 2016 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
© Министерство культуры Республики УзбекистанНародная артистка Узбекистана Марьям Ихтиярова
Народная артистка Узбекистана Марьям Ихтиярова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Народная артистка Узбекистана Марьям Ихтиярова
Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 2 феврал куни 85 ёшида вафот этди. Раққоса сифатидаги фаолияти давомида “Занг”, “Ларзон”, “Шодлик”, “Хоразм лазгиси”, “Помир рақси”, “Афғонча”, “Дилрабо”, “Шодиёна” каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва халқимиз эътирофига сазовор бўлган.
Раккоса Вилоят Окилоаа
Раккоса Вилоят Окилоаа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Раккоса Вилоят Окилоаа
Балетмейстер сифатида Вилоят Оқилова “Чорзарб”, “Самандарий”, “Бухоро тўлқини”, “Тановор 2”, “Сурнай лазгиси”, “Мавриги” каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган санъат дарғаларидан бири эди.
Таниқли хонанда Санобар Матмуродова вафот этди 11 январ куни 54 ёшида вафот этди.
Хоразмлик хонанда Санобар Матмуродова Олмахон Ҳайитованинг шогирди бўлган. Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмасида иш фаолиятини олиб борган. Ижоди ва фаолияти давомида Самарқандда ўнлаб шогирдлар тайёрлаган.
© Фото: Ўзбекистон Маданият вазирлигиСанобар Матмуродова
Санобар Матмуродова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Санобар Матмуродова
Актриса Элеонора Дмитриева. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элеонора Ивановна Дмитриева 8 ноябр куни 85 ёшида вафот этди.
Тошкентдаги Рус драма театри артисти, етакчи саҳна устаси, Элеонора Дмитриева 1960 йилда М.Горкий номидаги Тошкент рус драма театри труппасига қабул қилинган. Узоқ йиллар давомида у кўплаб бетакрор роллар ижро этган. Актриса айниқса Жан-Пьер Абунинг “Оилавий кечки овқат” спектаклидаги уй бекаси роли билан эсда қолган.
© Минкультуры УзбекистанаЭлеонора Дмитриева
Элеонора Дмитриева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Элеонора Дмитриева
Хонанда Жасур Рафиқов 14 ноябрь куни оламдан ўтди. У собиқ "Уммон" гуруҳи хонандаси эди. Гуруҳнинг “Сокин тун”, “Қандай унутдинг”, “Ишон”, “Еттинчи қават”, “Оқ гулим” каби қўшиқлари ўз вақтида ёшлар орасида машҳур бўлган. Гуруҳ 2018 йилда тарқалган.

Бизни тарк этган давлат арбоблари

Давлат арбоби Георгий Алексеевич Крайнов 6 июн куни 88 ёшида вафот этди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг сафдоши, давлат арбоби бўлган Георгий Алексеевич умрининг сўнгги кунигача Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида катта илмий ходим лавозимида фаолият юритди.
Бундан олдинги йилларда президент аппаратининг Ишлар бошқармаси протокол сектори мудирибўлган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Содиқ хизматлари учун” мукофотларига сазовор бўлган.
Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова. Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова 30 май куни 64 ёшида вафот этди. У Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари лавозимида ишлаб келган. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона меҳнатлари учун”, “Ўзбекистон Қаҳрамони” ва “Қизил юлдуз” орденлари билан мукофотланган.
© Фото: УзАЛола Муротова
Лола Муротова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Лола Муротова
Янгиликлар лентаси
0