https://sputniknews.uz/20221230/yangi-yilda-ovqatdan-zaharlanishning--qanday-qilib-oldini-olish-mumkin-31177240.html
Янги йилда овқатдан заҳарланишнинг қандай қилиб олдини олиш мумкин?
Янги йилда овқатдан заҳарланишнинг қандай қилиб олдини олиш мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Байрам таомлари учун маҳсулотларни ишончли дўконлардан харид қилган маъқул. Уларни танлашда ишлаб чиқарилган сана, қандай ҳароратда сақлаш ва таркиби билан... 30.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-30T22:30+0500
2022-12-30T22:30+0500
2022-12-30T22:30+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
янги йил
озиқ-овқат
фойдали маҳсулотлар
фойдали
доктор маслаҳати
шифокор
диета
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22023643_0:0:1000:563_1920x0_80_0_0_78bbcc18e81bac8fd4ae33b16db58735.jpg
Янги йил байрамида айрим егуликлар анча илгари тайёрлаб қўйилади. Шу сабабли байрам кунларида овқатдан заҳарланиш ҳайратланарли ҳол эмас.Маҳсулотларни диққат билан танлангБайрам таомлари учун маҳсулотларни ишончли дўконлардан харид қилган маъқул. Уларни танлашда ишлаб чиқарилган сана, қандай ҳароратда сақлаш ва таркиби билан танишиш зарур.Ёғли гўшт билан эҳтиёт бўлингҚиймали ўрдак гўшти, олма билан пиширилган ғоз, ва яна гўштдан тайёрланадиган бир қанча мазали, тансиқ ва байрамона таомлар... Уларнинг хавфлилиги ҳам шунда: ҳамманинг ошқозони кўп миқдорда ёғ ва гўшт ҳазм қилишга қодир эмас. Янги йилда кўпроқ таом истеъмол қилинишини ҳисобга олсак, ёғли гўштни ёғсиз, калорияси кам гўштга алмаштирилса, кўп нохуш вазиятларнинг олдини олинади. Гўштли таомларни сабзавотлар билан тайёрлаш лозим. Шунда таом ошқозонда оғирлик ва жиғилдон қайнашини чақирмайди.Таомни узоқ муддатга сақламангЯнварда кўп заҳарланишнинг сабабларидан бири узоқ муддат сақланган егуликларни истеъмол қилиш. Янги йилдан сўнг кўп маҳсулотларни ташлаб юборишга кўзимиз қиймайди, шу сабабли бир неча кунлаб истеъмол қиламиз. Бундай бўлмаслиги учун Янги йил учун 1-2 кунлик таом, егуликлар тайёрлаган маъқул.Тез сифатини йўқотадиган “нозик” маҳсулотларни музлаткичда сақлаш лозим.Спиртли ичимликларнинг зарарли эканини ёдда тутингСпиртли ичимликлардан заҳарланиш байрамнинг энг хавфли оқибатларидан бири.Бунинг олдини олиш учун ичимлик сифатига эътибор қаратиш лозим. Спиртли ичимликларни бошқа ширин ичимликлар билан аралаштирмаслик, меъёрга амал қилиш керак.Байрамдан сўнг спиртли ичимликлар одатда кучли бош оғриғини келтириб чиқаради. Алкоголь маҳсулотларни минерал сув билан ичиш мумкин эмас.Овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилганда, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22023643_45:0:933:666_1920x0_80_0_0_0ffc4a2c552d1430f0e209e31c734ca8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, янги йил, озиқ-овқат, фойдали маҳсулотлар, фойдали, доктор маслаҳати, шифокор, диета
шифокорлар тавсияси, янги йил, озиқ-овқат, фойдали маҳсулотлар, фойдали, доктор маслаҳати, шифокор, диета
Янги йилда овқатдан заҳарланишнинг қандай қилиб олдини олиш мумкин?
Байрам таомлари учун маҳсулотларни ишончли дўконлардан харид қилган маъқул. Уларни танлашда ишлаб чиқарилган сана, қандай ҳароратда сақлаш ва таркиби билан танишиш зарур.
Янги йил байрамида айрим егуликлар анча илгари тайёрлаб қўйилади. Шу сабабли байрам кунларида овқатдан заҳарланиш ҳайратланарли ҳол эмас.
Маҳсулотларни диққат билан танланг
Байрам таомлари учун маҳсулотларни ишончли дўконлардан харид қилган маъқул. Уларни танлашда ишлаб чиқарилган сана, қандай ҳароратда сақлаш ва таркиби билан танишиш зарур.
Ёғли гўшт билан эҳтиёт бўлинг
Қиймали ўрдак гўшти, олма билан пиширилган ғоз, ва яна гўштдан тайёрланадиган бир қанча мазали, тансиқ ва байрамона таомлар... Уларнинг хавфлилиги ҳам шунда: ҳамманинг ошқозони кўп миқдорда ёғ ва гўшт ҳазм қилишга қодир эмас. Янги йилда кўпроқ таом истеъмол қилинишини ҳисобга олсак, ёғли гўштни ёғсиз, калорияси кам гўштга алмаштирилса, кўп нохуш вазиятларнинг олдини олинади. Гўштли таомларни сабзавотлар билан тайёрлаш лозим. Шунда таом ошқозонда оғирлик ва жиғилдон қайнашини чақирмайди.
Таомни узоқ муддатга сақламанг
Январда кўп заҳарланишнинг сабабларидан бири узоқ муддат сақланган егуликларни истеъмол қилиш. Янги йилдан сўнг кўп маҳсулотларни ташлаб юборишга кўзимиз қиймайди, шу сабабли бир неча кунлаб истеъмол қиламиз. Бундай бўлмаслиги учун Янги йил учун 1-2 кунлик таом, егуликлар тайёрлаган маъқул.
Тез сифатини йўқотадиган “нозик” маҳсулотларни музлаткичда сақлаш лозим.
Спиртли ичимликларнинг зарарли эканини ёдда тутинг
Спиртли ичимликлардан заҳарланиш байрамнинг энг хавфли оқибатларидан бири.
Бунинг олдини олиш учун ичимлик сифатига эътибор қаратиш лозим. Спиртли ичимликларни бошқа ширин ичимликлар билан аралаштирмаслик, меъёрга амал қилиш керак.
Байрамдан сўнг спиртли ичимликлар одатда кучли бош оғриғини келтириб чиқаради. Алкоголь маҳсулотларни минерал сув билан ичиш мумкин эмас.
Овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилганда, шифокорга мурожаат қилиш зарур.