Янги авлод дарсликлари апробациядан сўнг Халқ таълим вазирлигига бепул берилади

© PulatovЯнги авлод дарсликлари
Янги авлод дарсликлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги: Замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфланмаган.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Янги авлод дарсликлари апробациядан сўнг Халқ таълим вазирлигига бепул берилади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кеча тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ. Тажриба синови якунланлангач, дарсликлар вазирлик ихтиёрига бепул берилади.
“Аслида дарсликларни яратиш ва чоп этиш қисми бор. Очиғи, дарсликни яратиш уни чоп этишдан кўра қийин ва қиммат жараён. Шу пайтга қадар турли сабаблар билан дарсликлар мазмунига етарли эътибор берилмаган”, дейди у.
Уни чоп этиш жараёнлари эса ўрнатилган тартибда, "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунга асосан, очиқ ва шаффоф тендерлар орқали ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимотида иштирок этди. Унда мактаб ўқувчилари учун тайёрланган янги дарсликларда нафақат фанлар, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмалар ҳам ўргатилиши маълум қилинди.
Уларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар томонидан ўқувчиларнинг муваффақиятларини баҳолашда қўлланиладиган намунавий топшириқлар ўрганиб чиқилди ва асос қилиб олинди (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA).
Янгиликлар лентаси
0