https://sputniknews.uz/20221230/ranglarda-yashagan-rassom-abdulhaq-abdullaev-xotirasiga-31181982.html
Рангларда яшаган рассом: Абдулҳақ Абдуллаев хотирасига
Рангларда яшаган рассом: Абдулҳақ Абдуллаев хотирасига
Sputnik Ўзбекистон
Инсон қиёфаси унинг маънан тамаддуни ва ривожланиб бораётганини кўрсатади. Маҳоратли рассомлар эса инсонлар портретини яратиш орқали ўз ғояларини рангларда... 30.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-30T15:22+0500
2022-12-30T15:22+0500
2022-12-30T15:22+0500
маданият
рассом
хотира
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1e/31182136_0:0:711:401_1920x0_80_0_0_707f006824670eb55b30a73c9d7cdc1c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбек тасвирий санъатида портрет жанрининг ривожланишида Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаев ижодининг ўрни катта. Рассом ўзбек тасвирий санъатининг реалистик анъаналарини давом эттирган илк ёрқин ижодкорлардан саналади.Абдулҳақ Абдуллаев 1918 йили 30 декабрда Туркистонда таваллуд топган. Болаликдан тасвирий санъатга қизиқиб, расмлар чиза бошлаган.1934 йилда Москвада ўзбек рассомларининг биринчи кўргазмаси очилди, унда ёш рассомнинг “У хауза” асари намойиш этилди. Янгича ёндашув билан тақдим этилган бу картина Шарқ маданияти Давлат музейи томонидан сотиб олинган.Рассом томонидан яратилган Назарали Ниёзов ва Ойбек портретлари 1950 йили Бутуниттифоқ кўргазмасида иштирок этган.Ижодкор Жавоҳарлал Неру, Индира Ганди, Чингиз Ахмаров, Абдулла Қаҳҳор, Тамарахоним, Лутфихоним Саримсоқова, Мухтор Ашрафий каби муҳим шахсларнинг қиёфаларини турфа рангларда муҳрлади. 2001 йили 83 ёшида вафот этди.Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Абдулҳақ Абдуллаевнинг картиналари Ўзбекистон давлат саънат музейида, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейида, Третьяков давлат галереясида (Россия), Давлат Шарқ музейида (Россия), Пеналдаги Халқлар дўстлиги музейида, Флоренциядаги Уфицци галереясида сақланади.Маълумот учун, 2018 йили Тошкентдаги Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаев таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ижодий кўргазма ўтказилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1e/31182136_0:0:711:533_1920x0_80_0_0_c3e65f8a5c2229f5eb59849ffa0ac38a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, рассом, хотира
Рангларда яшаган рассом: Абдулҳақ Абдуллаев хотирасига
Инсон қиёфаси унинг маънан тамаддуни ва ривожланиб бораётганини кўрсатади. Маҳоратли рассомлар эса инсонлар портретини яратиш орқали ўз ғояларини рангларда ифодалайдилар.
ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбек тасвирий санъатида портрет жанрининг ривожланишида Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаев ижодининг ўрни катта. Рассом ўзбек тасвирий санъатининг реалистик анъаналарини давом эттирган илк ёрқин ижодкорлардан саналади.
Абдулҳақ Абдуллаев 1918 йили 30 декабрда Туркистонда таваллуд топган. Болаликдан тасвирий санъатга қизиқиб, расмлар чиза бошлаган.
1934 йилда Москвада ўзбек рассомларининг биринчи кўргазмаси очилди, унда ёш рассомнинг “У хауза” асари намойиш этилди. Янгича ёндашув билан тақдим этилган бу картина Шарқ маданияти Давлат музейи томонидан сотиб олинган.
Рассом томонидан яратилган Назарали Ниёзов ва Ойбек портретлари 1950 йили Бутуниттифоқ кўргазмасида иштирок этган.
Ижодкор Жавоҳарлал Неру, Индира Ганди, Чингиз Ахмаров, Абдулла Қаҳҳор, Тамарахоним, Лутфихоним Саримсоқова, Мухтор Ашрафий каби муҳим шахсларнинг қиёфаларини турфа рангларда муҳрлади. 2001 йили 83 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Абдулҳақ Абдуллаевнинг картиналари Ўзбекистон давлат саънат музейида, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейида, Третьяков давлат галереясида (Россия), Давлат Шарқ музейида (Россия), Пеналдаги Халқлар дўстлиги музейида, Флоренциядаги Уфицци галереясида сақланади.
Маълумот учун, 2018 йили Тошкентдаги Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаев таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ижодий кўргазма ўтказилган.