https://sputniknews.uz/20221230/pedagoglar-attestatsiyasi-natijalari-asosida-toifa-sertifikatlari-tarqatildi-31173277.html
Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди
Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди
Sputnik Ўзбекистон
Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагог сертификат олган. Айрим ўқитувчилар эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмас деб топилган. 30.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-30T09:50+0500
2022-12-30T09:50+0500
2022-12-30T09:50+0500
жамият
ўқитувчилар
аттестация
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31134492_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_dac5bc1db32208021f8c3646757be7ac.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди. Бу ҳақда Таълим инспекцияси хабар берди.Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган барча педагогларнинг аттестация натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагогга сертификатлар тарқатилди.Малака тоифаси берилган педагоглар:Шунингдек, 6182 нафар педагогга нисбатан эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Педагогларнинг 80720 нафари навбатдан ташқари аттестацияда паст балл олганлиги сабабли уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмади.Аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.Шу билан биргаликда, ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликлари сўралмоқда.Маълумот учун, педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун платформа орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланган. Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "логин ва пароль" орқали амалга оширилади.Педагоглар аттестацияси билан боғлиқ саволларини мулоқот ботига (@uztdibot) юборишлари мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31134492_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d4338e4d9c476421d7f349a51d27592f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўқитувчилар, аттестация, таълим
жамият, ўқитувчилар, аттестация, таълим
Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди
Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагог сертификат олган. Айрим ўқитувчилар эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмас деб топилган.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Педагоглар аттестацияси натижалари асосида тоифа сертификатлари тарқатилди. Бу ҳақда Таълим инспекцияси хабар
берди. Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган барча педагогларнинг аттестация натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра 132 минг 873 нафар педагогга сертификатлар тарқатилди.
Малака тоифаси берилган педагоглар:
17 709 нафарига олий малака тоифаси;
53 458 нафарига биринчи малака тоифаси;
61 705 нафарига иккинчи малака тоифаси;
9 950 нафарига мутахассис малака тоифасини бериш тўғрисида.
Шунингдек, 6182 нафар педагогга нисбатан эса мутахассис лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Педагогларнинг 80720 нафари навбатдан ташқари аттестацияда паст балл олганлиги сабабли уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмади.
Аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.
“Барча педагогларнинг сертификатлари 29 декабрь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган. Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Шу билан биргаликда, ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликлари сўралмоқда.
Маълумот учун, педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун
платформа орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланган. Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "логин ва пароль" орқали амалга оширилади.
Педагоглар аттестацияси билан боғлиқ саволларини мулоқот ботига (@uztdibot) юборишлари мумкин.