https://sputniknews.uz/20221230/ozbekiston-va-qirgiziston-muzeylari-ortasida-kochma-korgazmalar-tashkil-etiladi--31178295.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон музейлари ўртасида кўчма кўргазмалар ташкил этилади
Ўзбекистон ва Қирғизистон музейлари ўртасида кўчма кўргазмалар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Қирғизистоннинг "Ўзган" давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 30.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-30T11:58+0500
2022-12-30T11:58+0500
2022-12-30T11:58+0500
жамият
музей
қирғизистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1e/31178506_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_89cd9e2b58b752b65e2c4dc647e757ff.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон музейларини ривожлантириш бўйича кўчма кўргазмалар ташкил этилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.Ўзбекистоннинг Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Қирғизистоннинг "Ўзган" давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Мазкур ҳужжатга кўра, ўзаро ҳамкорлик давомида ходимлар, соҳа мутахассислари билан биргаликда илмий-амалий тадбирлар ўтказиш, келгусида музейларни ривожлантириш бўйича кўчма кўргазмалар ташкил каби ишлар олиб борилади.Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилинади:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Россия музей ходимларининг анжумани бўлиб ўтган эди. Aнжуман доирасида иштирокчилар Ўзбекистон ва Россияда музей соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди, музейлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.Шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Россия Федерацияси Маданият вазирининг ўринбосари Надежда Преподобная музейлар соҳаси билан бир қаторда маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олишди.Қолаверса, Россиядаги Ўзбекистонга оид маданий бойликлардан нусха олиш, улар тўғрисида маълумотлар тўплаш ишларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1e/31178506_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_28b8fa110e0f9a00abebab69a4ad49ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, музей, қирғизистон, ўзбекистон
жамият, музей, қирғизистон, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон музейлари ўртасида кўчма кўргазмалар ташкил этилади
Ўзбекистоннинг Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Қирғизистоннинг "Ўзган" давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон музейларини ривожлантириш бўйича кўчма кўргазмалар ташкил этилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар
берди. Ўзбекистоннинг Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Қирғизистоннинг "Ўзган" давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжатга кўра, ўзаро ҳамкорлик давомида ходимлар, соҳа мутахассислари билан биргаликда илмий-амалий тадбирлар ўтказиш, келгусида музейларни ривожлантириш бўйича кўчма кўргазмалар ташкил каби ишлар олиб борилади.
Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилинади:
Қўшма тадқиқотлар ташкил этиш;
Конференциялар, семинарлар, машғулотлар, музей ҳодимларининг ўзаро учрашувларини ташкил этиш;
Мунтазам равишда соҳага оид адабиётлар ва бошқа нашрларни алмашиш;
Музейлар ўртасида кўчма кўргазмалар ташкил этиш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Россия музей ходимларининг анжумани бўлиб ўтган эди. Aнжуман доирасида иштирокчилар Ўзбекистон ва Россияда музей соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди, музейлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Россия Федерацияси Маданият вазирининг ўринбосари Надежда Преподобная музейлар соҳаси билан бир қаторда маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олишди.
Қолаверса, Россиядаги Ўзбекистонга оид маданий бойликлардан нусха олиш, улар тўғрисида маълумотлар тўплаш ишларини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳам белгилаб
олинди.