https://sputniknews.uz/20221230/odessaliklar-olib-tashlangan-yodgorlik-joyiga-gullar-olib-kelishdi-31192541.html
Одессаликлар олиб ташланган ёдгорлик жойига гуллар олиб келишди
Одессаликлар олиб ташланган ёдгорлик жойига гуллар олиб келишди
Sputnik Ўзбекистон
Одессада 29 декабрга ўтар кечаси шаҳарга асос солган Екатерина II ва Суворов ёдгорликлари олиб ташланди. 30.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-30T20:20+0500
2022-12-30T20:20+0500
2022-12-30T20:20+0500
дунёда
украина
одесса
тарихий ёдгорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31147412_0:82:2048:1234_1920x0_80_0_0_f49713a409e1c08ea10fe2b20a2bd447.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Одессаликлар 29 декабрь куни тунда олиб ташланган шаҳар асосчилари ёдгорлиги пойига гуллар олиб келишмоқда. Расмий хабарларда айтилишига кўра "ёдгорликларни олиб ташлаш учун шаҳар аҳолиси "Фаол фуқаро" порталида овоз берган".Б️ироз олдин Одесса мэри Труханов ушбу ёдгорликларни бузиб ташлаш жамиятда норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини ва Россияга хайрихоҳ бўлган кайфиятлар кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.Шундан сўнг Украина президенти ва СБУ ва Ички ишлар вазирлигига Одесса мэрни Киевга содиқлигини текширишни буюрган эди.Маълумот учун, Одесса шаҳри 1794 йилда Суворов қўшинлари томонидан озод қилинган қалъа ўрнида Россия императори Екатерина II буйруғига асосан қурила бошлаган. Унинг буйруғига асосан бу ерда янги порт ва янги қалъа қурилган. Бу ишга голландиялик ҳарбий инженер таклиф қилинган. 1795 йилда шаҳарга Одесса номи берилган."Одесса асосчилари" ёдгорлиги 1900 йилда очилган эди. Ёдгорлик марказида Екатерина II ҳайкали ва унинг атрофида 4 нафар шаҳар қурилишига катта ҳисса қўшган саркарда ва давлат арбоблари ҳайкали ўрнатилган эди. Айтиш жоизки, совет даврида ҳам ушбу ёдгорлик олиб ташланган ва 2007 йилда Одесса шаҳар маъмурияти қарорига кўра қайта тикланган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31147412_0:0:2048:1537_1920x0_80_0_0_077b8570868ae36f8676c8d21a61c2a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, одесса, тарихий ёдгорлик
дунёда, украина, одесса, тарихий ёдгорлик
Одессаликлар олиб ташланган ёдгорлик жойига гуллар олиб келишди
Одессада 29 декабрга ўтар кечаси шаҳарга асос солган Екатерина II ва Суворов ёдгорликлари олиб ташланди.
ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Одессаликлар 29 декабрь куни тунда олиб ташланган шаҳар асосчилари ёдгорлиги пойига гуллар олиб келишмоқда.
Расмий хабарларда айтилишига кўра "ёдгорликларни олиб ташлаш учун шаҳар аҳолиси "Фаол фуқаро" порталида овоз берган".
Б️ироз олдин Одесса мэри Труханов ушбу ёдгорликларни бузиб ташлаш жамиятда норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини ва Россияга хайрихоҳ бўлган кайфиятлар кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Шундан сўнг Украина президенти ва СБУ ва Ички ишлар вазирлигига Одесса мэрни Киевга содиқлигини текширишни буюрган эди.
Маълумот учун, Одесса шаҳри 1794 йилда Суворов қўшинлари томонидан озод қилинган қалъа ўрнида Россия императори Екатерина II буйруғига асосан қурила бошлаган. Унинг буйруғига асосан бу ерда янги порт ва янги қалъа қурилган. Бу ишга голландиялик ҳарбий инженер таклиф қилинган. 1795 йилда шаҳарга Одесса номи берилган.
"Одесса асосчилари" ёдгорлиги 1900 йилда очилган эди. Ёдгорлик марказида Екатерина II ҳайкали ва унинг атрофида 4 нафар шаҳар қурилишига катта ҳисса қўшган саркарда ва давлат арбоблари ҳайкали ўрнатилган эди. Айтиш жоизки, совет даврида ҳам ушбу ёдгорлик олиб ташланган ва 2007 йилда Одесса шаҳар маъмурияти қарорига кўра қайта тикланган эди.