"Док-1 Макс" фожиаси: қўшимча моддалардан бири ўзгарган

© unsplash.com/Towfiqu barbhuiyaМедицинский сироп.
Медицинский сироп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Oбуна бўлиш
Ишлаб чиқарувчи дори таркибидаги қўшимча моддалардан бирини ўзгартирган, лекин бу ҳақида тегишли тартибда Ўзбекистон назорат органларига хабар бермаган.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. “Док-1 Макс” доривоситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистонда қўлланиб келинган, лекин сўнгги сериясида унинг таркибидаги қўшимча моддалардан бири ўзгарган. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова маълум қилди.
“Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт амалиётида қўлланилиб, жиддий ножўя таъсирлар берганлиги ҳақида агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат келиб тушмаган. Яъни, шу пайтгача таъсир этувчи моддалар ва қўшимча моддаларнинг организмга салбий таъсири аниқланмаган”.
“Лекин, минг афсуски, дори воситаси тегишли серияларининг организмга салбий таъсири кузатилган. Бу ҳақида сигнал келиб тушганидан кейин, дори воситасининг барча сериялари лаборатория текширувларидан ўтказилди. Бунда нафақат таъсир этувчи моддалар, балки унинг таркибидаги қўшимча моддалар ҳам ўрганилди. Ва натижада дори воситаси таркибидаги қўшимча моддалардан бирининг ўзгарганлиги аниқланди”, деди Бегматова.
Мутахассис қайд этишича, қўшимча моддалар дори воситасининг дори шаклини шакллантирадиган моддалар ҳисобланиб, улар индиффирент моддалардан ташкил топган бўлади. Яъни, организмга салбий таъсир кўрсатмайдиган моддалар ҳисобланади.
Халқаро нормалар ва Ўзбекистон қонунчилигига биноан ишлаб чиқарувчи давлат марказига дори воситаси таркибидаги ҳар қандай, ҳаттоки кичик ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериши зарур. Бунда киритиладиган ўзгартириш ва қўшимча одам организмига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолларда ушбу қўшимча ва ўзгартириш рад этилади.
“Минг афсуски, ишлаб чиқарувчи томонидан давлат марказига бундай маълумот тақдим этилмаган ва натижада ушбу ҳолат кузатилган”, деди агентлик ахборот хизмати раҳбари.
Мутахассис айтишига кўра, ҳар қандай дори воситаси Ўзбекистонбозорига кириб келишидан олдиндавлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Бунинг учун ушбу дори воситаси намуналари лаборатория синовлари, зарур ҳолларда эса клиник синовлардан ва 5 модулдан иборат рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари тегишли ва холис экспертлар томонидан экспертизадан ўтказилади. Зарур ҳолларда ишлаб чиқариш шароитлари ҳам инспекторлар томонидан ўрганилади. Ва санаб ўтилган экспертизанинг ижобий натижаларига биноан давлат рўйхатидан ўтказилади ва муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади. Шундан сўнг, ҳам дори воситасининг ҳар бир серияси бозорга киришидан олдин лаборатория синовларидан ўтказилади.
Анжуманда таъкидланишича, Ўзбекистонда“Док-1 Макс”дори воситасинингсавдоси 2022 йил22 декабрдан вақтинча тўхтатилганбўлиб, "QURAMAX MEDIKAL" МЧЖга реализация қилинган дорихоналардаги қолдиқ дори воситаларини қайтариб олиш ҳамда дорихоналарга мазкур дори воситасини етказиб берувчи дистрибьюторга зудлик билан қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Ҳамда ушбу дори воситалари республикадаги барча дорихоналардан тезкорлик билан йиғиб олинди.
“Шунингдек, бугундан Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди”, деди Бегматова.
Ўзбекистон расмий маълумотларга кўра, “Док-1 МАКС” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 бола вафот этган.
ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда “Док-1 Макс”ни қабул қилгач вафот этган болаларнинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, ишга алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур маълумот вилоят тиббиёт ходимлари томонидан вазирликдан яширилганини айтди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган.
Янгиликлар лентаси
0