https://sputniknews.uz/20221230/bayram-kunlari-qaysi-tibbiyot-muassasalari-tunu-kun-ishlashi-malum-boldi-31175854.html
Байрам кунлари қайси тиббиёт муассасалари туну кун ишлаши маълум бўлди
Байрам кунлари қайси тиббиёт муассасалари туну кун ишлаши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Даволаш-профилактика муассасалари ва шошилинч тиббий ёрдам маказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Санитария-эпидемиология... 30.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-30T10:58+0500
2022-12-30T10:58+0500
2022-12-30T10:58+0500
жамият
янги йил
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1163/88/11638875_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_50f3a0d74999e372d582b6fa1fcbf385.jpg
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Янги йил байрамида Ўзбекистон аҳолиси 31 декабрдан 4 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.Даволаш-профилактика муассасалари:Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Шунингдек, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.Қолаверса, Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1163/88/11638875_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8251e953aafc6ec036e2e236dd670226.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги йил, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, янги йил, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Байрам кунлари қайси тиббиёт муассасалари туну кун ишлаши маълум бўлди
Даволаш-профилактика муассасалари ва шошилинч тиббий ёрдам маказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Санитария-эпидемиология хизмати ҳам иш олиб боради.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Янги йил байрамида Ўзбекистон аҳолиси 31 декабрдан 4 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Ана шу даврда даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Даволаш-профилактика муассасалари:
1049 та оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти;
туман, вилоят ва республика шифохоналари;
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
Мамлакат бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади. Шунингдек, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Қолаверса, Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.
Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.