Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Янги йилни қандай кийимда кутиб олиш керак

© unsplash.com/Yuliya Strizhkina (Cartier)Новогоднее платье.
Новогоднее платье. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Уйдами, ресторандами ёки меҳмонда - бу аҳамиятсиз, сиз ушбу кечада чиройли кўринишда бўлишингиз шарт.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Янги йилни қандай кийимда нишонлашни ўйламаган бўлсангиз, ушбу мақола сиз учун фойдали бўлади. Бу кечада қаерда бўлишингиз унчалик муҳим эмас,қандай кийимда бўлишингиз муҳимроқ.
Уйдами, меҳмондорчиликдами ёки ресторанда, бу аҳамиятсиз. Сиз ушбу кечада чиройли кўринишда бўлишингиз шарт. Янги йил кечасида қандай рангли кийимда бўлишингизга эътибор беринг. Ҳатто мунажжимлар ҳам келгуси йилда нимани хоҳлаётганингизга қараб, маълум рангларда кийим кийишни маслаҳат беради.
Агар севги борасида омадингиз бўлмаса, сутрангдан оч кул ранггача бўлган рангларда кийим танлаш тавсия этилади. Агар 2023 йилда омадни кетидан тутмоқчи бўлсангиз, Янги йил учун қора кийим кийиш айтилган.
Қуён қулайлик ва минимализмни яхши кўради, қулайлик эса ҳар доим қадрланади. Ва бу, айниқса, янги йилни уйда нишонлайдиганлар учун муҳим.
Янги йилни уйда нишонлайдиганлар кийинишни ҳаддан ташқари бўрттириб юбормаслиги ваўзларида байрамона кайфиятни ҳис қилдира олишлари муҳим.
Байрамни уйда нишонлаш кийиниш борасида энг осон, энг қулай вариант бўлиб, махсус тайёргарликни талаб қилмайди, аммо шунга қарамай, Янги йил арафасида ҳамма нарсага оқилона ёндашиш керак, айниқса ташқи кўринишга.
Ажойиб вариантлардан бири – рубашка услубидаги кўйлаклар. Улар ниҳоятда содда кўринади. Агар бундай либосга тошдан ясалган катта оқшом заргарлик буюмларини қўшсангиз, Янги йилни уй шароитида, қулай муҳитда нишонлаш учун ажойиб имкониятга эга бўласиз. Умуман олганда, кўпинча аксессуарлар ҳамма нарсани белгилаб беради, образни тўлиқ қилади ва маълум бир манода кайфиятни кўтаради.
Оёқ кийимларга тўхталадиган бўлсак, мутахассислар Янги йилни уйда нишонлайдиганларга оддийгина шиппак эмас, чиройли туфли кийишни маслаҳат бермоқда. Таъкидланишича, шиппак янги йил кайфиятини бутунлай йўқ қилиши мумкин. Аксинча, зиёфатга борадиганлар қулай оёқ кийим кийишлари тавсия этилган. Шундай қилиб, 2023 йилги Янги йил учун пойабзал ёрқин бўлиши кераклиги айтилмоқда: кумушранг, тилларанг.
Янги йилни ресторанда, зиёфатда нишонлайдиганлар учун ажойиб вариант - ҳар доим ҳашаматли кўринадиган футляр услубидаги кўйлак. Кўйлакларни ёқтирмайдиганлар учун ҳам яхши вариант бор – комбинезон. Образ кечки аксессуарлар билан тўлдирилса, янада мукаммал кўринишга эга бўлади.
Шунингдек, ҳозирда жуда хилма-хилликда тақдим этилаётган костюмлар ҳам мукаммалобраз яратишга сабаб бўла олади. Костюмлар ҳар қандай шароитда ғалаба қозониш вариантидир.
Йилнинг энг сеҳрли кечаси яқинлашмоқда. Юқорида айтилганидек, Янги йилни қаерда нишонлаётганингиз унчалик муҳим эмас, энг муҳими сизнинг ташқи кўринишингиздир.
Янгиликлар лентаси
0