https://sputniknews.uz/20221229/termizda-xalqaro-savdo-markazi-ochildi-31167480.html
Термизда Халқаро савдо маркази очилди
Термизда Халқаро савдо маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан савдо айланмасини 1,2 миллиард долларга етказишга хизмат қилади. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T20:04+0500
2022-12-29T20:04+0500
2022-12-29T20:04+0500
жамият
термиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31147809_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_d6834073ea2e8a4395e89f8cb2c404bd.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 27 декабрь куни Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида халқаро савдо маркази очилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълум қилди.Марказнинг 4000 дўконга мўлжалланган савдо майдонида тадбиркорлар учун блоклар мавжуд. Бундан ташқари, мажмуада ишлаб чиқариш-логистика зонаси, тиббиёт пункти ва ресторан учун жойлар ажратилган.Ҳозирча фақат биринчи босқич очилди, лойиҳа 2023 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Унда жами 1800 та савдо нуқталари, шунингдек, 300 ўринли меҳмонхона мавжуд бўлади.Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар мажмуа ҳудудидаги савдо майдончаларини харид қилиши ёки уларни ижарага олишлари, шу жумладан текинга ҳам олишлари мумкин бўлади. Афғонистон фуқаролари ушбу мажмуада тижорий мақсадларда 10 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.Мажмуанинг йиллик айланмаси 500 миллион долларни, ундаги хизматлар ҳажми эса 10 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Лойиҳага 75 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилди.Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан савдо айланмасини 1,2 миллиард долларга етказишга хизмат қилади.
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31147809_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_4095573fbaf029d261151aa05e42b834.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, термиз
Термизда Халқаро савдо маркази очилди
Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан савдо айланмасини 1,2 миллиард долларга етказишга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 27 декабрь куни Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида халқаро савдо маркази очилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Марказнинг 4000 дўконга мўлжалланган савдо майдонида тадбиркорлар учун блоклар мавжуд. Бундан ташқари, мажмуада ишлаб чиқариш-логистика зонаси, тиббиёт пункти ва ресторан учун жойлар ажратилган.
Ҳозирча фақат биринчи босқич очилди, лойиҳа 2023 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Унда жами 1800 та савдо нуқталари, шунингдек, 300 ўринли меҳмонхона мавжуд бўлади.
Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар мажмуа ҳудудидаги савдо майдончаларини харид қилиши ёки уларни ижарага олишлари, шу жумладан текинга ҳам олишлари мумкин бўлади. Афғонистон фуқаролари ушбу мажмуада тижорий мақсадларда 10 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.
Мажмуанинг йиллик айланмаси 500 миллион долларни, ундаги хизматлар ҳажми эса 10 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Лойиҳага 75 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилди.
Марказнинг ишга туширилиши Афғонистон билан савдо айланмасини 1,2 миллиард долларга етказишга хизмат қилади.