https://sputniknews.uz/20221229/surxon-31148141.html
Сурхон қўриқхонасида Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди - видео
Сурхон қўриқхонасида Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўтказилган сўнгги саноқ натижаларига кўра, қўриқхонада 97 бош Бухоро тоғ қўйи аниқланган. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T17:44+0500
2022-12-29T17:44+0500
2022-12-29T17:44+0500
жамият
сурхон давлат қўриқхонаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31148222_0:31:1281:751_1920x0_80_0_0_bdaa4e86b7cf9db75c6487286bd291b8.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Сурхон давлат қўриқхонасида бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.Бу жониворлар асосан Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Ҳисор, Боботоғ тоғ тизмаларида учраши кузатилади.Бухоро тоғ қўйлари одатда, денгиз сатҳидан 800-2500 метр баландликдаги тоғ тизмаларида ва сийрак арчазорларда яшайди. Қизил китобга киритилган Бухоро қўйлари пода бўлиб яшайди ва мавсумий кўчиб юради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31148222_68:0:1203:851_1920x0_80_0_0_34facb49cec771fb0b1ae71faccadc4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сурхон давлат қўриқхонаси
жамият, сурхон давлат қўриқхонаси
Сурхон қўриқхонасида Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди - видео
Ўтказилган сўнгги саноқ натижаларига кўра, қўриқхонада 97 бош Бухоро тоғ қўйи аниқланган.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Сурхон давлат қўриқхонасида бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Бухоро тоғ қўйлари тасвирга олинди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар
берди. Бу жониворлар асосан Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Ҳисор, Боботоғ тоғ тизмаларида учраши кузатилади.
"Ўтказилган сўнгги саноқ натижаларига кўра, қўриқхонада 97 бош Бухоро тоғ қўйи аниқланган”, - дейилади хабарда.
Бухоро тоғ қўйлари одатда, денгиз сатҳидан 800-2500 метр баландликдаги тоғ тизмаларида ва сийрак арчазорларда яшайди. Қизил китобга киритилган Бухоро қўйлари пода бўлиб яшайди ва мавсумий кўчиб юради.