Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ва Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлади.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов барча устувор йўналишлардаги ҳамкорлик анча фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди. Савдо ҳажми ошмоқда, саноат, энергетикада кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, самарали ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув дастурлари рўёбга чиқарилмоқда.
Парламентлараро мулоқот, шу жумладан, Марказий Осиё минтақасида янги даражага кўтарилгани таъкидланди.
Суҳбат якунида Ўзбекистон президенти ва Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини билдирдилар.
Янгиликлар лентаси
0