https://sputniknews.uz/20221229/qiz-farzandni-onani-oqitsak-jamiyatni-oqitgan-bolamiz--prezident-31161504.html
Қиз фарзандни, онани ўқитсак, жамиятни ўқитган бўламиз – президент
Қиз фарзандни, онани ўқитсак, жамиятни ўқитган бўламиз – президент
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги ўқув дарсликлари тақдимотида қиз фарзандлар ва аёлларни ўқитиш муҳимлигини қайд этди. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T15:46+0500
2022-12-29T15:46+0500
2022-12-29T15:46+0500
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31143434_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_b9516e5db1cc88c4a295b2b518f28aff.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги ўқув дарсликлари тақдимотида қиз фарзандлар ва аёлларни ўқитиш муҳимлигини қайд этди.Таъкидланишича, сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурилган. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил этилган. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ ажратилган.“Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз” – Мирзиёев.Президент 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.“Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак”, — деди давлат раҳбари.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31143434_144:0:1280:852_1920x0_80_0_0_bdd7a4132e82d5b7fdda53a8cdc1c3d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев
Қиз фарзандни, онани ўқитсак, жамиятни ўқитган бўламиз – президент
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги ўқув дарсликлари тақдимотида қиз фарзандлар ва аёлларни ўқитиш муҳимлигини қайд этди.
“Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз”, - деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурилган. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил этилган. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ ажратилган.
“Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз” – Мирзиёев.
Президент 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.
“Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак”, — деди давлат раҳбари.