Путин тўртта атом сув ости кемаси қурилишини эълон қилди
© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодводный крейсер "Князь Владимир" возобновил заводские ходовые испытания
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Россия президенти келгуси йилларда мамлакат хавфсизлигини таъминлайдиган сув ости кемалари қурилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия жорий қуролланиш дастури доирасида яна тўртта атом сув ости кемаси қуради, бу эса келгуси йиллар давомида мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Бугун Путин онлайн Ҳарбий-денгиз кучлари таркибига кирувчи кемаларда байроқ кўтариш ва “Император Александр III” атом сув ости кемасини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
“Шуни таъкидлайманки, яна тўртта шундай сув ости кемаси жорий давлат қуролланиш дастури доирасида қурилади. Бу ўнлаб йиллар давомида Россия хавфсизлигини таъминлайди”, - деди Путин.
Президент Россиянинг лойиҳалаштирилаётган ва барпо этилаётган ядровий ракета ташувчи кемалари кўп жиҳатдан дунёда ноёб эканлигини, янги сув ости ва сув усти кемалари замонавий навигация, алоқа ва гидроакустика тизимларига эга, юқори аниқликдаги қуроллар ва робот тизимлари билан жиҳозланганини таъкидлади.
“Шундай қилиб, “Генералиссимо Суворов” атом крейсери “Булава” баллистик ракеталари билан қуролланган бўлиб, бу бизнинг ядровий денгиз кучларимиз имкониятларини сезиларли даражада оширади”, - деди Путин.
“Град” кичик ракета кемаси ҳам янги авлод лойиҳасидир, дея қўшимча қилди у.
“Ушбу тоифадаги кемалар Суриядаги жанговар топшириқларни ҳал қилишда юқори самарадорлик кўрсатди, махсус ҳарбий операция давомида ўзини яхши намойиш қилди”, - деди Путин.
"Генералиссимо Суворов" ва "Император Александр III" "Борей-А" оиласининг олтинчи ва еттинчи ракета ташувчиларидир. Кемалар 16 та "Булава" қитъалараро баллистик ракеталарини ташишга қодир. "Генералиссимо Суворов" давлат синовларини муваффақиятли якунлади ва эндиликда Тинч океан флотига киради.