Президент арчаси тадбирининг асосий тантаналари бошланди - фото

Oбуна бўлиш
Республиканинг барча ҳудудларида 29-30 декабрь кунлари “Президент арчаси” тадбирлари ташкил қилинади
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Президент арчаси тадбирининг асосий тантаналари бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Бугун пойтахтдаги “Томоша” болалар театр студиясида “Президент арчаси” тадбирининг асосий тантаналари бошланди.
Унда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг болалари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари иштирок этди.
Болажонларга “Янгибекнинг орзуси” номли театр томошаси намойиш этилди.
“Республикамизнинг барча ҳудудларида 29-30 декабрь кунлари “Президент арчаси” тадбирлари ташкил қилинади”, дейилади хабарда.
Президент арчаси тадбирининг такрорий сеанслари 30 декабрь куни соат 10:30 ва 13:30 ларда бўлиб ўтади.
© Халқ таълими вазирлиги
Президент арчаси тадбири - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Халқ таълими вазирлиги
Президент арчаси тадбири - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Халқ таълими вазирлиги
Президент арчаси тадбири - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Халқ таълими вазирлиги
Президент арчаси тадбири - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Халқ таълими вазирлиги
Президент арчаси тадбири - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Халқ таълими вазирлиги
Президент арчаси тадбири - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Янгиликлар лентаси
0