https://sputniknews.uz/20221229/ozbekistonda-airbus-va-boeing-samolyotlari-uchun-aviakerosin-ishlab-chiqariladi-31138062.html
Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
ФНҚИЗ ишлаб чиқарган ёқилғи Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий-тадқиқот институти ўтказадиган синовлардан муваффақиятли ўтди. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T12:44+0500
2022-12-29T12:44+0500
2022-12-29T12:44+0500
иқтисод
фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (фнқиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31137808_0:52:1000:615_1920x0_80_0_0_ea189bdc2cf1ef59437e3ffab881f0ae.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ)да синов тарзида газ-турбинали двигателлар учун JET A-1 авиация ёқилғиси партияси ишлаб чиқарилди.Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёқилғи Европа сифат стандартига жавоб беради. Халқаро авиация бозорида, жумладан, Airbus ва Boeing самолётларида унга талаб жуда юқори.ФНҚИЗ ишлаб чиқарган JET А-1 авиация ёқилғиси Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий-тадқиқот институти ўтказадиган малака синовларидан муваффақиятли ўтган.Бу синовлардан сўнг ишлаб чиқариш технологияси тасдиқланган. Ҳозир Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан мувофиқлик сертификати олинганJET А-1 ёқилғи ишлаб чиқариш методологияси ASTM технология стандарти асосида ишлаб чиқилган маҳсулотдир. ASTM асосида технологик жараённи ташкил этиш учун ФНҚИЗга 3 млн долларлик махсус лаборатория жиҳозлари келтирилди. Лаборатория аккредитациядан ўтказилгани ҳақида тегишли аттестатлар олинди.ФНҚИЗ технологик қурилмаларининг конфигурацияси авиакеросин ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 8000 тоннагача ошириш ва келажакда маҳаллий ҳамда хорижий аэропортларга етказиб беришни кўпайтириш имконини беради.ФНҚИЗ директори Ҳабиб Латиповнинг сўзларига кўра, завод юқори сифатли хомашёни ишончли етказиб берувчисига айланишга тайёр. Маҳаллий аэропортларга авиакеросинни етказиб бериш географиясини яратишни ҳамда халқаро ҳаво кемаларига Ўзбекистонда юқори сифатли маҳаллий ёқилғи қуйиб олиш имконини яратиш режалаштирилмоқда.Ҳозирги вақтда ФНҚИЗда янги турдаги авиация ёқилғисини саноат ишлаб чиқаришини таъминлаш устида иш олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31137808_56:0:945:667_1920x0_80_0_0_4d70c8812ba668f951e5574989987ca7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (фнқиз
иқтисод, фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (фнқиз
Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади
ФНҚИЗ ишлаб чиқарган ёқилғи Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий-тадқиқот институти ўтказадиган синовлардан муваффақиятли ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ)да синов тарзида газ-турбинали двигателлар учун JET A-1 авиация ёқилғиси партияси ишлаб чиқарилди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабарига кўра, ёқилғи Европа сифат стандартига жавоб беради. Халқаро авиация бозорида, жумладан, Airbus ва Boeing самолётларида унга талаб жуда юқори.
ФНҚИЗ ишлаб чиқарган JET А-1 авиация ёқилғиси Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий-тадқиқот институти ўтказадиган малака синовларидан муваффақиятли ўтган.
Бу синовлардан сўнг ишлаб чиқариш технологияси тасдиқланган. Ҳозир Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан мувофиқлик сертификати олинган
JET А-1 ёқилғи ишлаб чиқариш методологияси ASTM технология стандарти асосида ишлаб чиқилган маҳсулотдир. ASTM асосида технологик жараённи ташкил этиш учун ФНҚИЗга 3 млн долларлик махсус лаборатория жиҳозлари келтирилди. Лаборатория аккредитациядан ўтказилгани ҳақида тегишли аттестатлар олинди.
“Мувофиқлик сертификатининг қўлга киритилиши заводнинг юқори сифатли ва замонавий авиаёқилғи ишлаб чиқариш қобилиятидан далолат беради. Маҳсулот барча белгиланган стандартлар ва эълон қилинган технология талабларига мос келади”, — деди Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакили Алишер Дудоев.
ФНҚИЗ технологик қурилмаларининг конфигурацияси авиакеросин ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 8000 тоннагача ошириш ва келажакда маҳаллий ҳамда хорижий аэропортларга етказиб беришни кўпайтириш имконини беради.
ФНҚИЗ директори Ҳабиб Латиповнинг сўзларига кўра, завод юқори сифатли хомашёни ишончли етказиб берувчисига айланишга тайёр. Маҳаллий аэропортларга авиакеросинни етказиб бериш географиясини яратишни ҳамда халқаро ҳаво кемаларига Ўзбекистонда юқори сифатли маҳаллий ёқилғи қуйиб олиш имконини яратиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирги вақтда ФНҚИЗда янги турдаги авиация ёқилғисини саноат ишлаб чиқаришини таъминлаш устида иш олиб борилмоқда.