https://sputniknews.uz/20221229/mirziyoev-oqituvchilar-darsdan-boshqa-ishlarga-jalb-etish-davlatga-deb-baholanishi-kerak-31165872.html
Мирзиёев: ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш давлатга хиёнат деб баҳоланиши керак
Мирзиёев: ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш давлатга хиёнат деб баҳоланиши керак
Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари ўқитувчилик энг обрўли касб бўладиган жамият қуриш лозимлигини таъкидлади. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T17:05+0500
2022-12-29T17:05+0500
2022-12-29T17:15+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31163907_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7b0d017266b250dbbdef2b7eda850e2c.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни дарсдан бошқа ишларга жалб этиш – бу давлатга, келажакка хиёнат деб баҳоланиши кераклигини маълум қилди.Давлат раҳбари таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди.“Ҳамма саъй-ҳаракатларимиз тагида таълим бор. Қайси ҳудудга борсам, ёшлар билан, катта-катта корхоналардаги ишчилар билан суҳбатлашаман. Улардан "Сизни нима қийнайди" деб сўрасам, билим етишмаслигини айтади. Ривожланган давлатлар бугунги иқтисодиётига қандай эришган? Билим эвазига! Шунинг учун аввалбошдан таълимни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном бердик. Энди мактабларимизга мутлақо янги муҳит ва сифат кириб келиши керак”, - деди президент.Маълумки, мамлакатида ижтимоий давлат қурилмоқда. Кейинги йилларда юзлаб янги мактаблар қурилди, 500 минг ўқувчи учун қўшимча ўринлар яратилди, 7 мингдан ортиқ замонавий компьютер хоналари ташкил этилди.Шароит билан бирга таълимнинг мазмунини, методологияни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда. Биринчи босқичда бошланғич синф дарсликлари янгиланмоқда.Давлат раҳбари бу ишлар мактаб таълими бўйича умумий стратегиянинг бир қисми экани, сифат ва самарадорлик кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқлигини таъкидлади.Президент Конституция ва қонунларда ўқитувчининг мақоми, ҳуқуқ ва манфаатларини аниқ белгилаш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.“Шундай жамият қуришимиз керакки, ўқитувчилик энг обрўли касб бўлиши лозим! Бу йўлда биз, аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган минг-минглаб устоз ва мураббийларга таянамиз! Устозларни эъзозлаган жамият ҳеч қачон кам бўлмайди, ўз мақсадларига албатта етади. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманглар: халқимиз ўз келажагини сизларга ишониб топширган. Келажагимиз қандай бўлиши аввало сизларга боғлиқ. Бу йўлда Президент сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – дея таъкидлади Мирзиёев.Ёшлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.Мулоқотда ўқитувчилар педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мактабларга хорижий тил эгаларини жалб қилиш, ёшларни касбга йўналтириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.Аввалроқ Ўзбекистонда ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31163907_63:0:1199:852_1920x0_80_0_0_ff6831ea339832d4e83912b33027341c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўқитувчилар
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўқитувчилар
Мирзиёев: ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш давлатга хиёнат деб баҳоланиши керак
17:05 29.12.2022 (янгиланди: 17:15 29.12.2022) Давлат раҳбари ўқитувчилик энг обрўли касб бўладиган жамият қуриш лозимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни дарсдан бошқа ишларга жалб этиш – бу давлатга, келажакка хиёнат деб баҳоланиши кераклигини
маълум қилди. Давлат раҳбари таълим кўргазмаси доирасида бир гуруҳ мактаб ўқитувчилари билан учрашди.
“Ҳамма саъй-ҳаракатларимиз тагида таълим бор. Қайси ҳудудга борсам, ёшлар билан, катта-катта корхоналардаги ишчилар билан суҳбатлашаман. Улардан "Сизни нима қийнайди" деб сўрасам, билим етишмаслигини айтади. Ривожланган давлатлар бугунги иқтисодиётига қандай эришган? Билим эвазига! Шунинг учун аввалбошдан таълимни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном бердик. Энди мактабларимизга мутлақо янги муҳит ва сифат кириб келиши керак”, - деди президент.
Маълумки, мамлакатида ижтимоий давлат қурилмоқда. Кейинги йилларда юзлаб янги мактаблар қурилди, 500 минг ўқувчи учун қўшимча ўринлар яратилди, 7 мингдан ортиқ замонавий компьютер хоналари ташкил этилди.
Шароит билан бирга таълимнинг мазмунини, методологияни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда. Биринчи босқичда бошланғич синф дарсликлари янгиланмоқда.
Давлат раҳбари бу ишлар мактаб таълими бўйича умумий стратегиянинг бир қисми экани, сифат ва самарадорлик кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқлигини таъкидлади.
“Мен нима учун ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва мавқеини ошириш керак, деб кўп гапираман, – деди Шавкат Мирзиёев. – Чунки болаларимиз қалбининг чинакам меъмори, муҳандиси ўқитувчилардир. Шунинг учун педагогларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш доимо эътиборимиз марказида бўлади. Уларни дарсдан бошқа ишларга жалб этиш – бу давлатга, келажакка хиёнат, деб баҳоланиши керак. Ўқитувчига ҳурматсизлик – бу халқимизга, жамиятимизга ҳурматсизликдир".
Президент
Конституция ва қонунларда ўқитувчининг мақоми, ҳуқуқ ва манфаатларини аниқ белгилаш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
“Шундай жамият қуришимиз керакки, ўқитувчилик энг обрўли касб бўлиши лозим! Бу йўлда биз, аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган минг-минглаб устоз ва мураббийларга таянамиз! Устозларни эъзозлаган жамият ҳеч қачон кам бўлмайди, ўз мақсадларига албатта етади. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманглар: халқимиз ўз келажагини сизларга ишониб топширган. Келажагимиз қандай бўлиши аввало сизларга боғлиқ. Бу йўлда Президент сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – дея таъкидлади Мирзиёев.
Ёшлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Мулоқотда ўқитувчилар педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мактабларга хорижий тил эгаларини жалб қилиш, ёшларни касбга йўналтириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани
хабар қилинган эди.