https://sputniknews.uz/20221229/maktablarning-ozi-rayono-va-oblono-bolishi-kerak--mirziyoev-31161694.html
Мактабларнинг ўзи “районо” ва “облоно” бўлиши керак – Мирзиёев
Мактабларнинг ўзи “районо” ва “облоно” бўлиши керак – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Президент туман ва вилоят халқ таълими бўлимлари фаолиятига тўхталди. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T16:15+0500
2022-12-29T16:15+0500
2022-12-29T16:15+0500
жамият
мактаб
шавкат мирзиёев
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31141273_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_d99b0827b3c40f56047e99ee745195ba.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими билан эндиликда прокуратура шуғулланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан учрашувда айтиб ўтди.У сўзида давом этиб, вилоят ва туман халқ таълими бўлимларини танқид қилди ҳамда мактабларнинг ўзи уларнинг ўрнини эгаллаши кераклигини айтиб ўтди.Давлат раҳбари тартиб кераклигини, аммо бунинг учун вазирлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳамон эски тизим сақланиб қолаётгани, аслида, мактаб “гороно”га хўжайинлик қилиши кераклигини қўшимча қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31141273_81:0:1218:853_1920x0_80_0_0_407216f9d5b23252b82277d9524e8cd3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, шавкат мирзиёев, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, мактаб, шавкат мирзиёев, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Мактабларнинг ўзи “районо” ва “облоно” бўлиши керак – Мирзиёев
Президент туман ва вилоят халқ таълими бўлимлари фаолиятига тўхталди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими билан эндиликда прокуратура шуғулланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан учрашувда айтиб ўтди.
“Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим”, - дейди Мирзиёев.
У сўзида давом этиб, вилоят ва туман халқ таълими бўлимларини танқид қилди ҳамда мактабларнинг ўзи уларнинг ўрнини эгаллаши кераклигини айтиб ўтди.
“Районо” ва “облоно” сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи “районо” ва “облоно” бўлишларинг керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди”, - дейди президент.
Давлат раҳбари тартиб кераклигини, аммо бунинг учун вазирлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳамон эски тизим сақланиб қолаётгани, аслида, мактаб “гороно”га хўжайинлик қилиши кераклигини қўшимча қилди.
“Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, “Районо” нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда. Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор”, - деди президент.