Лавров 2023 йил учун реал тахминларни айтди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирининг айтишича, Россия Европада тенг ҳуқуқли, ажралмас хавфсизликни таъминлайдиган тенг ҳуқуқли мулоқот ва келишувларга тайёр туриши керак.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия 2023 йилда халқ ва давлат учун ҳаётий аҳамиятга эга олийжаноб мақсадларни ҳимоя қилишда давом этади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

“Биз доим реалист бўлишимиз керак. Мен пессимист эмасман, ваҳоланки, пессимист – ахборотларни яхши ўзлаштирган оптимистдир. Бу стакан борасида – ярми тўла ёки ярми бўш. Лекин бу ерда ҳали жуда муҳим жат бор, аниқроғи стаканда қандай суюқлик бор”, - дейди Лавров Биринчи каналга берган интервьюсида, келаси йил учун башорати ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, унинг кутилмалари “ҳақиқатга яқин”.
“Ишончим комилки, биз ўз матонатимиз, сабр-тоқатимиз ва қатъиятимиз билан халқимиз, юртимиз учун ҳаётий муҳим бўлган ана шу эзгу мақсадларни, марраларни ҳимоя қиламиз. Мантиқий равишда Европада тенг ҳуқуқли, ажралмас хавфсизликни таъминлайдиган тенг ҳуқуқли мулоқот ва келишувларга доимо тайёр туриш. Бу Россия манфаатларини ҳисобга олишни назарда тутади”, - дея тушунтирган Лавров.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев 2023 йил учун "футуристик башорат"ларини эълон қилганди.
Янгиликлар лентаси
0