Вилоятларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги қай даражада

CC0 / pixabay.com / Орошение земли
Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки ушбу кўрсатгич бўйича республика дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан орқада ва яқин 10 йилликларда ҳудудда сув танқислиги янада ортиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари республика ҳудудларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолади.
Сувдан самарали фойдаланиш даражасини ўрганиш мақсадида - ўртача 1 гектар ерни суғориш учун сарфланган сув миқдори ва ўртача 1 куб метр сув ҳисобига етиштирилган маҳсулот ҳажмини акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида ҳудудларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги индекси - SSI ҳисоблаб чиқилди.

2018-2021 йилларда сувдан энг самарали фойдаланган вилоятлар:

I гуруҳ. Андижон (0,816) ва Самарқанд (0,780) вилоятлари сувдан фойдаланишда юқори самарадорликка эришган.
II гуруҳ. Сувдан фойдаланиш самарадорлиги ўртача бўлган гуруҳда ҳудудлар орасида Тошкент (0,701) 2020 йилда I гуруҳдан ўрин олган эди. Буни вилоятда 2021 йилда суғоришда аввалги йилдагига нисбатан кўп сув сарфлангани билан изоҳлаш мумкин. Жиззах вилоятида (0,650) сувни тежайдиган технологиялар қўлланилган майдонлар ортиб бораётганлиги ҳисобига барқарор ўсишга эришилган. Шунингдек, Навоий (0,630) ва Наманган вилоятларида (0,610) SSI индекси олдинги йиллардагига нисбатан юқорилаган. Фарғона вилоятида (0,605) SSI индекси ўзгаришсиз қолган.
III гуруҳ. Қашқадарё (0,462), Хоразм (0,455), Сурхондарё (0,430), вилоятлари сувдан фойдаланиш самарадорлиги нисбатан паст гуруҳидан жой олган бўлсада, SSI индекси аввалгийилдагига нисбатан кўтарилган.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда сувдан тежаб фойдаланиш борасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида сувни тежовчи технологиялар (СТТ) қўлланилган майдонлар Навоий (28 фоиз), Андижон (23,6 фоиз), Жиззах (21,9 фоиз) вилоятларида кенгайиб бормоқда. 2021 йилда Бухоро (16,1 фоиз) ва Хоразм (23,1 фоиз) вилоятларида қамров даражаси аввалги йилдагига қараганда 2,3-4,3 маротаба ортган.
Лекин ЯИМнинг сув сиғимкорлиги кўрсатгичи, яъни маълум миқдорда ЯИМ яратиш учун сарфланган сув ресурслари миқдори бўйича Ўзбекистонда дунёнинг бошқа мамлакатларидан нисбатан орқада.

Хусусан қиймати $1000 бўлган ялпи ички маҳсулот яратиш учун Ўзбекистонда Хитойга қараганда 6,6 баравар, АҚШга қараганда 9,4 баравар, Россиядан 11,6, Япониядан 13,2 ва Германиядан 24,8 барвар кўп сув сарфланади.

Жаҳон табиий ресурслар институти (World Resources Institute) ва Британиянинг Economist Intelligence Unit ташкилоти тадқиқотларига кўра, 2040 йилга бориб, сув танқислигига энг кўп учраши тахмин қилинаётган 33 та давлат орасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон ҳам бор.
Ушбу ҳолат ҳар бир ҳудудда сув ресусрларидан тежамли ва самарали фойдаланиш зарурлигини англатади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда яқин келажакда сув танқислиги 7 млрд. куб метр, 2050 йилларга бориб, 12-13 млрд. куб метр бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0