Умра зиёратига кетаётган ўзбекистонликлар ЙТҲга учради - ТИВ

© Ўзбекистон президенти матбуот хизматиШавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар Ўзбекистон зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Умра зиёратига кетаётган ўзбекистонликлар йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 27 декабрь куни Саудия Арабистони вақти билан соат 09:15да “Ал-Афаж” транспорт компаниясига тегишли “Мерcедес-Бенз” русумли автобус ҳайдовчиси “Жидда-Мадина” 160-магистрал йўлида ухлаб қолиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар Ўзбекистон зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.
Транспорт ҳодисаси оқибатида жабр кўрганларга Мадина шаҳри яқинидаги “Вади Ал-Фаръ” ва “Ал-Ҳимна” шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Автобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилди.
“Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Дипломатларимиз фуқароларимиз ҳолидан хабардор бўлиб турибди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар 22 январдан Умра зиёратини амалга оширишни бошлашган. Бу йил ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда икки йил аввалги ҳолатга нисбатан зиёрат нархлари кўтарилган. Шунингдек, қиролликда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилган.
Ноябрь ойида Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ташкил этилганди. Қайд этилишича, Умра сафарини сайёҳлик агентликлари орқали ташкил этиб бераётганлиги сабабли айрим муаммолар юзага келмоқда. Мазкур муаммоларни бартраф этишда мақсадида Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ташкил этиш зарурати туғилди. Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоициацияси Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0