https://sputniknews.uz/20221228/toshkent-dushanbe-avtomobil-yoli-yopildi-qaysi-aylanma-yollardan-foydalanish-mumkin--31094305.html
“Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли ёпилди: қайси айланма йўллардан фойдаланиш мумкин?
“Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли ёпилди: қайси айланма йўллардан фойдаланиш мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Бу автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. 28.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-28T10:03+0500
2022-12-28T10:03+0500
2022-12-28T11:20+0500
жамият
автомобил
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19609484_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_56415a31f9f756d3ced00f22bdac026f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли транспорт ҳаракати қисман чекланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.Қайд этилишича, 1976 йилда фойдаланишга топширилган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Ҳозирда йўл ўтказгичда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.Бу носозликлар бартараф этилгунга қадар Тошкент шаҳридан қўшни вилоятларга ўтиш Сирдарё туманидаги айланма йўл орқали амалга оширилмоқда.Унга кўра, барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча мазкур йўлга йўналишдош бўлган М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 873-882 километри ва давлат аҳамиятидаги 4Р-29 “М34 автойўли — М39 автойўли — Қозоғистон чегараси” автомобиль йўлининг 0-7 километрдаги қисми орқали ташкил этилади.Ҳозирда барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19609484_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2b80f72b4594a04e3e41b53bf9ec364d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автомобил, сирдарё
жамият, автомобил, сирдарё
“Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли ёпилди: қайси айланма йўллардан фойдаланиш мумкин?
10:03 28.12.2022 (янгиланди: 11:20 28.12.2022) Бу автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли транспорт ҳаракати қисман чекланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар
берди. Қайд этилишича, 1976 йилда фойдаланишга топширилган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Ҳозирда йўл ўтказгичда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Бу носозликлар бартараф этилгунга қадар Тошкент шаҳридан қўшни вилоятларга ўтиш Сирдарё туманидаги айланма йўл орқали амалга оширилмоқда.
Унга кўра, барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча мазкур йўлга йўналишдош бўлган М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 873-882 километри ва давлат аҳамиятидаги 4Р-29 “М34 автойўли — М39 автойўли — Қозоғистон чегараси” автомобиль йўлининг 0-7 километрдаги қисми орқали ташкил этилади.
Ҳозирда барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.