Россиялик бизнесчи аёллар учун Тошкентда махсус кўргазма бўлиб ўтади

© SputnikУзбекские платья
Узбекские платья  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда 2023 йилнинг 15-16 март кунлари сифатли ва ҳамёнбоп ўзбек матолари кўргазмаси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Енгил саноат соҳасида экспортчи аёллар, жумладан, россиялик экспортчи аёллар учун Ўзбекистон бизнес миссиясига рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Миссия Тошкентда 2023 йилнинг 15-16 март кунлари бўлиб ўтади. “Мой экспорт” рақамли платформасидаги экспортёрнинг шахсий кабинети орқали иштирок этиш учун ариза топшириш мумкин.
Тадбир давомида иштирокчилар сифатли, ҳамёнбоп ўзбек матоларини харид қилишлари, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари ва республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0