Президент стипендиясини қўлга киритган магистрлар маълум бўлди

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Президент стипендияси талабаларга 1 сентябрдан бошлаб, белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Президент давлат стипендиясига 21 нафар магистр муносиб кўрилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
2022/2023-ўқув йилида магистратура босқичи учун Ўзбекистон президентининг давлат стипендиясига республика олий таълим муассасаларининг 21 нафар талабаси танлов комиссияси қарорига кўра муносиб деб топилди.
Президент стипендияси учун республиканинг турли шаҳарларида жойлашган олийгоҳлардан математика, иқтисод, биология, физика, журналистика, санъат, ҳуқуққ, ижтимоий фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари, муҳандислик иши, ишлаб чиқариш, архитектура, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, соғлиқни сақлаш, гигиена ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан бир нафар магистрлар танлаб олинди.
Президент стипендияси талабаларга 1 сентябрдан бошлаб, белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.
Шунингдек, совриндор бўлган талабаларнинг илмий раҳбарлари ҳам белгиланган тартибда моддий рағбатлантирилади.
Маълумот учун, президент стипендияси Ўзбекистон фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.
Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилгани маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0