Байрам кунлари электр ва газ бўйича қарздорлик юзага келса аҳоли тармоқдан узилмайди

© UnsplashНовый год, иллюстративное фото
Новый год, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Энергетика вазирлиги байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Байрам кунлари электр ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун истеъмолчилар тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилди.
Биринчи навбатда, нефт-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилди.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.
Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.
Байрам кунлари истеъмолчиларга қуйидагилар етказиб берилади:
табиий газ кунига ўртача 155 млн куб метр;
суюлтирилган газ 2 минг тонна;
автобензин 5000 тонна;
кўмир 5000 тонна;
электр энергияси.
“Қайд этиш керак, байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмайди”, дейилади хабарда.
Истеъмолчилар ушбу ресурслар учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0