Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Янги йил байрамини ишда кутиб олиш фожиа эмас - мутахассис

© Sputnik / Svetlana Shevchenko / Медиабанкка ўтишПродажа ёлочных игрушек в ГУМе
Продажа ёлочных игрушек в ГУМе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Психотерапевт-шифокор Диана Генварская янги йил байрамларида ишлайдиган инсонларга бир қатор маслаҳатлар берди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Янги йил байрамини ишда кутиб олувчи инсонлар ҳодисаларга хотиржам, объектив ва оқилона муносабатда бўлишлари ва бунга фожиа сифатида қарамасликлари керак. Бу ҳақда психотерапевт-шифокор Диана Генварская РИА Новостига маълум қилди.
Мутахассислар Янги йил арафасида ишлашга мажбур бўлган инсонларга вазиятнинг ижобий томонларини излаш ва уни фалокатга айлантирмасликни маслаҳат беришмоқда.
Янги йил байрамларида, иложи бўлса, инсон ҳар қандай иш вазифаларидан ўзини озод қилиши ва яхши дам олиш учун вақт ажратиши керак.
“Ҳамма дам олаётганда ишлаш бу психика учун зарарли, чунки ҳамма ҳам дам олишдан ишга ўтиш қобилиятига эга эмас ва бу икки қарама-қарши ҳолат”, дейди Генварская.
Қайд этилишича, ҳодисаларга хотиржам, объектив ва оқилона муносабатда бўлиш ва бунга фожиа сифатида ёндошмаслик керак.
“Вазият ҳақидаги фикрингизни ўзгартириш учун жиддий офатлар рўйхатини тузиш ёрдам беради, бунинг фонида дам олиш кунлари ишлашга бориш энди унчалик аҳамиятли ва оғриқли кўринмайди”, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, дам олиш кунларида ишлаш учун инсон ўзини мақташи ҳам тавсия этилмоқда.
“Инсон дам олиш кунида ишлагани учун у икки баравар пул олади, кейин бу пулга завқ билан дам олиши, ўзи учун бирор нарса сотиб олиши мумкин”, дейди писхолог.
Мутахассислар янги йилни ишда кутиб олган инсонларга, уйга қайтганда байрамни қайта нишонлашни маслаҳат бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0