Қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган қулонлар қўриқхона ходимлари томонидан яшаш жойлари ва тарзи доимий мониторинг қилиб борилади. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Туркман қулонлари Борсакелмас давлат буюртма қўриқхонасига кўчирилади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.Қайд этилишича, у ерга 50 бош туркман қулонларини кўчириш режалаштирилган.Қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган қулонлар қўриқхона ходимлари томонидан яшаш жойлари ва тарзи доимий мониторинг қилиб борилади.Маълумот учун, туркман қулони текисликлар, паст-баланд чўллар ва ярим чўллар, тоғ этакларида яшайди. Улар бошоқли экинлар, шувоқ, шўра каби ўсимликлар билан озиқланади. Улар Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.
Қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган қулонлар қўриқхона ходимлари томонидан яшаш жойлари ва тарзи доимий мониторинг қилиб борилади.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Туркман қулонлари Борсакелмас давлат буюртма қўриқхонасига кўчирилади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, у ерга 50 бош туркман қулонларини кўчириш режалаштирилган.
"Ҳозирда Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидан 18 бош туркман қулони Судочье-Акпетки давлат буюртма қўриқхонасига кўчирилди. Қулонларни кўчириш ишлари “Мўйноқ келажак бунёдкорлари” билан имзоланган шартномага асосан амалга оширилди", дейилади хабарда.
Қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган қулонлар қўриқхона ходимлари томонидан яшаш жойлари ва тарзи доимий мониторинг қилиб борилади.
Маълумот учун, туркман қулони текисликлар, паст-баланд чўллар ва ярим чўллар, тоғ этакларида яшайди. Улар бошоқли экинлар, шувоқ, шўра каби ўсимликлар билан озиқланади. Улар Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.