https://sputniknews.uz/20221227/turkiya-va-xitoy-kompaniyalari-ozbekistonda-elektr-uzatish-tarmoqlarini-quradi-31071614.html
Туркия ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда электр узатиш тармоқларини қуради
Туркия ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда электр узатиш тармоқларини қуради
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган тендер натижалари эълон қилинди. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T17:34+0500
2022-12-27T17:34+0500
2022-12-27T17:34+0500
энергетика
хитой
туркия
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/19/22364569_0:151:3103:1896_1920x0_80_0_0_9d9080e311af289af837785ce6599182.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Туркия ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда электр узатиш тармоқларини қуради. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ўтказилган тендер натижаларига кўра, Туркиянинг “ŞA-RA ENERJĪ Īnşaat, Ticaret ve Sanayi A.Ş.” компанияси 31,89 млн доллар таклиф этилган нарх билан узунлиги 213 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.Шунингдек, Хитойнинг “Xian Electric Engineering Co., Ltd” компанияси 14,68 млн доллар таклиф этилган нарх билан узунлиги 72 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.Ғолиб компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, 2022 йил 23 декабрь куни шартномалар имзоланди.Лойиҳани Жаҳон банки молиялаштирган. Уни 2022-2024 йилларда амалга ошириш белгиланган.Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳам энергетика соҳасида ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Хусусан, Россиянинг “ВЭБ.РФ” ривожланиш корпорацияси Тошкент вилоятида Пском гидроэлектр станцияси қурилишига 75 млн доллар ажратди. Пском ГЭС 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
хитой
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/19/22364569_186:0:2917:2048_1920x0_80_0_0_3f9d06ea360755a37d7537335261173f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, хитой, туркия, иқтисод, ўзбекистон
энергетика, хитой, туркия, иқтисод, ўзбекистон
Туркия ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда электр узатиш тармоқларини қуради
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган тендер натижалари эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Туркия ва Хитой компаниялари Ўзбекистонда электр узатиш тармоқларини қуради. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Ўтказилган тендер натижаларига кўра, Туркиянинг “ŞA-RA ENERJĪ Īnşaat, Ticaret ve Sanayi A.Ş.” компанияси 31,89 млн доллар таклиф этилган нарх билан узунлиги 213 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Хитойнинг “Xian Electric Engineering Co., Ltd” компанияси 14,68 млн доллар таклиф этилган нарх билан узунлиги 72 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.
Ғолиб компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, 2022 йил 23 декабрь куни шартномалар имзоланди.
Лойиҳани Жаҳон банки молиялаштирган. Уни 2022-2024 йилларда амалга ошириш белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳам энергетика соҳасида ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Хусусан, Россиянинг “ВЭБ.РФ” ривожланиш корпорацияси Тошкент вилоятида Пском гидроэлектр станцияси қурилишига 75 млн доллар
ажратди. Пском ГЭС 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.