https://sputniknews.uz/20221227/serbiya-armiyasini-shay-holatga-keltirdi-31067839.html
Сербия армиясини шай ҳолатга келтирди
Сербия армиясини шай ҳолатга келтирди
Sputnik Ўзбекистон
Сербия президенти қўшинларни жанговар шай ҳолатга келтиришни буюрди. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T15:20+0500
2022-12-27T15:20+0500
2022-12-27T15:20+0500
дунёда
сербия
косово
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23126281_0:0:3083:1734_1920x0_80_0_0_43458c976888bf5400a1cf99c60c9735.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Сербия президенти Александр Вучич ҳарбийларни энг юқори даражада шай ҳолатга келтиришни буюрди, деди Мудофаа вазири Милош Вучевич. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Сербиянинг “Вечерне новости” нашри порталига кўра, ўзини мустақил деб эълон қилган Косово ҳукумати ҳам ўз кучларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга ўтказган.Косово ва Метохиядаги кескинлик давом этмоқда. Ўзини мустақил деб эълон қилган республика полицияси декабрь ойида шимолда бир неча полициячини 1998-1999 йиллардаги можаро даврида ҳарбий жиноятларга қўл урганликда ва террорчиликда гумон қилиб ҳибсга олди. 10 декабрь куни косово серблари шу сабабли баррикадалар ўрнатиб, минтақа шимолидаги магистраль йўлларда навбатчилик қилишни бошлади.Лепосавич, Звекан ва Зубин-Поток муниципалитетларидаги баррикадаларда вазият тинч, маҳаллий серблар тунда чодирларда навбатчилик қилмоқда. Кундузи маҳаллий аёллар ҳам баррикадаларга чиқишяпти. Ижтимоий тармоқларнинг серб сегментида Раска муниципалитетидаги ҳарбий техникалар ҳаракати ва Сербиянинг Ми-35 жанговар вертолётлари парвози акс этган видеолар тарқатилмоқда.15 декабрь куни Косово бош вазири Альбин Курти Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилаётган Чехияга ўзини мустақил деб эълон қилган республиканинг ЕИга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини топширди. Бунга жавобан Сербия Мудофаа вазирлиги НАТОнинг KFOR миссиясидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244-резолюцияси асосида Косовога минг нафаргача серб полицияси ва ҳарбийларидан иборат чегараланган контингентнинг киришига рухсат сўради.
сербия
косово
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/03/23126281_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_4445fd2e8aab1b0449ecd0b1c56a652a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, сербия, косово, нато
дунёда, сербия, косово, нато
Сербия армиясини шай ҳолатга келтирди
Сербия президенти қўшинларни жанговар шай ҳолатга келтиришни буюрди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Сербия президенти Александр Вучич ҳарбийларни энг юқори даражада шай ҳолатга келтиришни буюрди, деди Мудофаа вазири Милош Вучевич. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“Сербия президенти Александр Вучич Олий қўмондон сифатида... Сербия Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятидан фойдаланиш учун энг юқори даражада шай ҳолатга келтирилишини буюрди”, - деб ёзди у Twitter’да.
Сербиянинг “Вечерне новости” нашри порталига кўра, ўзини мустақил деб эълон қилган Косово ҳукумати ҳам ўз кучларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга ўтказган.
Косово ва Метохиядаги кескинлик давом этмоқда. Ўзини мустақил деб эълон қилган республика полицияси декабрь ойида шимолда бир неча полициячини 1998-1999 йиллардаги можаро даврида ҳарбий жиноятларга қўл урганликда ва террорчиликда гумон қилиб ҳибсга олди. 10 декабрь куни косово серблари шу сабабли баррикадалар ўрнатиб, минтақа шимолидаги магистраль йўлларда навбатчилик қилишни бошлади.
Лепосавич, Звекан ва Зубин-Поток муниципалитетларидаги баррикадаларда вазият тинч, маҳаллий серблар тунда чодирларда навбатчилик қилмоқда. Кундузи маҳаллий аёллар ҳам баррикадаларга чиқишяпти. Ижтимоий тармоқларнинг серб сегментида Раска муниципалитетидаги ҳарбий техникалар ҳаракати ва Сербиянинг Ми-35 жанговар вертолётлари парвози акс этган видеолар тарқатилмоқда.
15 декабрь куни Косово бош вазири Альбин Курти Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилаётган Чехияга ўзини мустақил деб эълон қилган республиканинг ЕИга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини топширди. Бунга жавобан Сербия Мудофаа вазирлиги НАТОнинг KFOR миссиясидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244-резолюцияси асосида Косовога минг нафаргача серб полицияси ва ҳарбийларидан иборат чегараланган контингентнинг киришига рухсат сўради.