Сенат 2023 йил учун Давлат бюджетини маъқуллади

© Пресс-служба Сената УзбекистанаСенаторы одобрили внесение изменений и дополнений в закон "О государственной пошлине"
Сенаторы одобрили внесение изменений и дополнений в закон О государственной пошлине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Сенатнинг 36-ялпи мажлисида Давлат бюджети тўғрисидаги қонун кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Сенатининг 36-ялпи мажлисида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қонун билан 2023 йил учун мамлакатнинг Консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2024–2025 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланган.
Таъкидланишича, қонунга кўра, 2023 йилда мамлакат иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 5,3 фоизни ва истеъмол нархлари индекси 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 9,5 фоиз миқдорида бўлишидан келиб чиқиб, Давлат бюджети параметрлари ҳисоб-китоб қилинган.
Бюджетнинг даромадлари 2023 йилда 310,7 трлн сўмни ҳамда харажатлар 343,2 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.
Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистон ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд доллар этиб белгиланмоқда.
2023 йилги Давлат бюджети харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар билан бирга) 257,7 трлн сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,1 фоизни ташкил қилмоқда.
2023 йил учун Давлат бюджетида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишларини молиялаштириш учун 18,1 трлн сўм ажратилади.
Шу билан бирга келгуси йилда жами 52 мингдан ортиқ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,1 трлн сўм субсидиялар тўлаб берилиши кўзда тутилган.
Иқтисодиётга ажратилиши режалаштирилаётган харажатлар 36,7 трлн сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,4 фоизни, жами харажатларнинг 14 фоизини ташкил этиб, бу маблағлар асосан томчилатиб суғориш, геологик қидирув ишларини ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда уй-жой коммунал хизматлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган.
Сенаторлар мазкур қонунни маъқуллашди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 22 декабрь куни маъқулланган эди. Қайси ташкилотга қанча маблағ ажратилиши ҳақида ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0