Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда эртак-фильмлар суратга олади

© Маданият вазирлигиЭртак
Эртак  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Москвада "Ўзбекфильм" ва Ленфильм" бош директорлари ўзаро манфаатли шартнома имзолашди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. “Ўзбекфильм” ва "Ленфильм" болалар ва ўсмирларга мўлжалланган эртак-фильмлар суратга олишга келиб олди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Москвада "Ўзбекфильм" киноконцерни" Бош директори Баходир Одилов ҳамда "Ленфильм" киностудияси Бош директори Фёдор Шербаков ўртасида ўзаро манфаатли шартнома имзоланди.
© Кинематография агентлиги “Ўзбекфильм” ва "Ленфильм"
“Ўзбекфильм” ва Ленфильм  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
“Ўзбекфильм” ва "Ленфильм"
"Ленфильм" студияси раҳбарининг фикрича, ўзбек киноижодкорлари билан биргаликда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган эртак-фильмлар суратга олишда ҳамкорлик манфаатли бўлади.
“Бу келишув томонларга ижодий кайфият бағишлашига ишонамиз”, дейди Шербаков.
Келишувга кўра, студиялар аро амалга оширилаётган кинолоиҳалардаги локациялар, техника ҳамда кадрлар тайёрлаш масаласида ҳамкорлик кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0