ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди. У Пулково халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.27 декабрь куни Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар музей тўпламидаги экспонатлар ва санъат асарлари билан танишди ҳамда норасмий учрашув ўтказди.Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашди.
Санкт-Петербург шаҳридаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарлари саммити 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди. У Пулково халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
27 декабрь куни Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Давлат рус музейига ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар музей тўпламидаги экспонатлар ва санъат асарлари билан танишди ҳамда норасмий учрашув ўтказди.
Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашди.