https://sputniknews.uz/20221227/maxsus-operatsiya-koinotni-qamrab-olmoqda-uqk-aloqa-boshligi--ilon-mask-31073093.html
Махсус операция коинотни қамраб олмоқда: УҚК “алоқа бошлиғи” – Илон Маск
Махсус операция коинотни қамраб олмоқда: УҚК “алоқа бошлиғи” – Илон Маск
Sputnik Ўзбекистон
Россия махсус операциясининг Украина ҳарбий ҳаракатлар театридаги жараёнларида Starlink глобал спутник интернети системаси аслида Пентагон, НАТО ва УҚК нинг... 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T21:19+0500
2022-12-27T21:19+0500
2023-04-05T18:42+0500
колумнистлар
ақш
украина
илон маск
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_547f137895e312103908325a63b991e2.jpg
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 21 декабрь куни ҳарбий идоранинг кенгайтирилган мажлисида маълум қилишича, Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида АҚШ ва НАТОнинг 500 та сунъий йўлдошлари, жумладан, 70 нафардан ортиқ ҳарбийлар фаолият юритади. Бу гуруҳ Украина Қуролли кучларига НАТОдан разведка маълумотларини онлайн тарзда олиш ва ҳозирча 815 километрлик “фронт” чизиғида “бузилмас” алоқа ва бошқарув тизимига эга бўлишга имкон яратиб бермоқда.Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимов бир кундан сўнг АҚШ ва унинг иттифоқдошларига можарони узайтириш учун аста-секин Киевга ҳарбий ёрдам ҳажмини кўпайтираётганини қўшимча қилди. Ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми деярли 100 млрд долларга етди.Саратов вилоятида 26 декабрь куни уриб туширилган америкалик мутахассислар томонидан модификацияланган УҚК учувчисиз аппарати Энгельс аэродромига зарба бериши керак эди. Ва сунъий йўлдош йўл кўрсаткичисиз бунинг иложи йўқ эди. Аслида бу билан АҚШ ва НАТО украинлар қўли билан Россиянинг ядровий триадасига мушт ўқтади. Москва Ғарбнинг қўғирчоқ Киев режимига “космик” ҳарбий ёрдамида нима қилиши керак? Албатта, махсус ҳарбий операцияни мантиқан якунига етказиш лозим. Шунингдек, Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида кейинчалик учун ҳам душманнинг сунъий йўлдош гуруҳини “ноллаштирадиган” ассиметрик чораларни ишлаб чиқиши зарур.Вазифаларнинг устуворлигига шубҳа йўқ. Американинг Space Exploration Technologies Corp компанияси билан Киевнинг Starlink сунъий йўлдош интернетининг 10 мингдан ортиқ терминалини етказиб бериш тўғрисида яқинда тузган шартномаси шуни англатадаки, УҚК 2023 йилнинг бошида (аввалроқ етказиб берилган 5 мингта терминалга қўшимча равишда) янги терминалларга эга бўлиши мумкин. Маблағни ЕИ мамлакатлари ажратмоқда ва у кам эмас: “ердаги” аппарат энг камида 550 доллар туради. Барча партия Европадаги солиқ тўловчиларига 5,5 миллион доллар, яна ҳар ой учун 15 минг терминалларни ишга тушириш учун 1,65 млнга тушади.Starlink системаси шахсий ташаббус сифатида кўрилади, бироқ Пентагоннинг субпудратига кўра, сунъий йўлдош интернети жанговар бошқарув тизимига айлантирилмоқда, тадбиркор Илон Маск эса, де-факто Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида УҚК учун хорижий ёлланма аскарга айланмоқда. Ўзи ва Starlink учун барча эҳтимолий салбий оқибатлари билан. Аввалроқ Россия ТИВ вакили Константин Воронцов БМТ минбаридан туриб АҚШнинг тижорий сунъий йўлдошларини агар улардан қуролли можароларда фойдаланилса ҳарбий нишон бўлишини айтган эди: “Гўёки фуқаролик инфратузилмаси жавоб зарбаси учун қонуний нишонга айланиши мумкин”.Starlink нима?Аввалида Starlink фуқаролик тизими гўёки денгизчилар, саёҳатчилар, узоқ жойлашган туманлар ва “автократик режим” мамлакатлар аҳолиси учун яратилган. Ўйлашимча, худди интернет билан боғлиқ бўлгани каби, Starlink асосида Пентагон турибди. Барқарор алоқа - жанговар бошқарув асоси ҳисобланади. Тўғри, Starlink сунъий йўлдошларининг хизмат муддати атиги беш йил.Глобал интернет тизимининг структураси учта асосий таркиб: қуйи орбитадаги (300-600км) сунъий йўлдошлар гуруҳлари (бугунги кунда -2300 дан ортиқ аппарат-ретрансляторлар), ерусти станциялари тармоқлари (дунё ўргимчак тури билан бирлаштириш учун) ва фойдаланувчи терминаллари (улар станциялардан 1000 км гача радиусда жойлашган). Шартли равишда Украина қуролли кучларининг Донбассдаги терминаллари Львов вилоятидаги станцияга сунъий йўлдош орқали уланган. Қуйи орбита сигнал барқарорлигини таъминлайди, Starlink нинг ўртача юклаб олиш тезлиги 105 мбит/сония. Баъзи рақобатдош тизимлар 35 000 км гача орбитага эга.Ҳажми 260 кгча бўлган 1-авлод Спутниги маълумотларни Ерга етказиш учун тўртта фаза панжарали антенна билан жиҳозланган. Орбитадаги мустақил манёвр автоном навигация тизими ва ишчи суюқлик сифатида криптонли Холл эффектли ион тирговичлари билан таъминланади. Аппаратлар мунтазам модификацияланади, ўрта истиқболларда гуруҳ 7000 мингга, сўнггида 42000 сунъий йўлдошларга етади. Битта орбитал аппарат нархи - 500 минг долларгача.Starlink системасидан Ер юзида Шимолий ва Жанубий Америка, Европанинг 29 та мамлакатари, шунингдек, Австралия фойдаланади. Украинада апрель бошида АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) томонидан тақдим этилган илк 5000 та терминаллар пайдо бўлган. Starlink тизими истеъмолчи (Украина Қуролли Кучлари) ва разведка марказлари (Пентагон ва НАТО) ўртасида анча барқарор алоқани таъминлайди, ҳаттоки Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридаги радиоэлектрон тўқнашувлар шароитида ҳам. Fox News маълумотларига кўра: “Сунъий йўлдошлар Украина қўшинларининг қуруқликдаги ва фронт чизиғи бўйлаб алоқалари учун жуда муҳим эканлигини исботлади”. АҚШ ва Европа Иттифоқидан қадимий қуролларни етказиб бериш эмас, балки Украина Қуролли кучларининг НАТО разведка маълумотларига кириши, Пентагон штаб-квартирасининг онлайн маслаҳатлашувлари ва Ғарбнинг бошқа прокси ёрдами Киев режимига жанговар ҳаракатларни давом эттиришга имкон беради.Starlink тизими билан қурашда Россия қўшинлари турли воситалар ва услублардан фойдаланмоқда. Тахминимча, Россиянинг юқори аниқликдаги зарбалари билан УҚК “хавфли инфратузилмаси” объектларини йўқ қилиш Starlinkнинг ерусти станцияларига ҳам тегишли. Россия қўшинларида радиоэлектрон кураш учун самарали тизимлар бор ва Украина қўмондонлиги аллақачон алоқа тутилишларига дуч келди: терминаллар ишдан чиқмоқда - УҚК бўлинмалари “жуда фалокатли йўқотишлар”га дуч келмоқда. Бундан ташқари, Ер орбитасидаги Star Wars реалликка айланиши мумкин- бунинг учун сунъий йўлдошларга қарши турли самарадорликдаги ва радиофаолликдаги бир нечта тизимлар (технологиялар) бор. Starlink сунъий йўлдош тизимини нейтраллаштириш услубларини хитойлик ўртоқлар ишлаб чиқаришмоқда.Россия Федерациясининг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов жума куни “икки буюк державалар тўқнашуви хавфи анча юқори” эканлигини айтди ва Ғарбда ҳам бу позицияни эътиборсиз қолдиришмади. Хусусан, Американинг Newsweek журнали шундай дейди: “Россиянинг АҚШга огоҳлантириши: деэскалация ёки “оқибатлар билан тўқнашасиз”. Демак, Starlink системаси ва Американинг бошқа космик уйдирмалари ҳарбий ҳаракатларда ҳеч нимани ўзгартирмайди. New York Times газетасининг ёзишича, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар суръати Россия фойдасига ҳал бўлмоқда ва Киев режими тез орада беши берк кўчага кириши мумкин. Вашингтон учун 2022 йилда ушбу натижа учун ўнлаб миллиард доллар сарфлаш ва умидсизлик билан кейинги йил учун яна 45 миллиард долларни “харажат қилиш” шартмиди? Савол риторик.Starlinkнинг Россиядаги муқобили - 96 та SR NET сунъий йўлдошлари 2024 йилда тармоққа кенг полосали уланиш билан Россия Федерациясининг бутун ҳудудини қамраб олади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_166:0:1066:675_1920x0_80_0_0_0fb5222419e9b7d47ea409eeb6454aa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, ақш, украина, илон маск, россия
колумнистлар, ақш, украина, илон маск, россия
Махсус операция коинотни қамраб олмоқда: УҚК “алоқа бошлиғи” – Илон Маск
21:19 27.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россия махсус операциясининг Украина ҳарбий ҳаракатлар театридаги жараёнларида Starlink глобал спутник интернети системаси аслида Пентагон, НАТО ва УҚК нинг ҳарбий бошқарув алоқалар асоси экани маълум бўлди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 21 декабрь куни ҳарбий идоранинг кенгайтирилган мажлисида маълум қилишича, Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида АҚШ ва НАТОнинг 500 та сунъий йўлдошлари, жумладан, 70 нафардан ортиқ ҳарбийлар фаолият юритади. Бу гуруҳ Украина Қуролли кучларига НАТОдан разведка маълумотларини онлайн тарзда олиш ва ҳозирча 815 километрлик “фронт” чизиғида “бузилмас” алоқа ва бошқарув тизимига эга бўлишга имкон яратиб бермоқда.
Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимов бир кундан сўнг АҚШ ва унинг иттифоқдошларига можарони узайтириш учун аста-секин Киевга ҳарбий ёрдам ҳажмини кўпайтираётганини қўшимча қилди. Ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми деярли 100 млрд долларга етди.
Саратов вилоятида 26 декабрь куни уриб туширилган америкалик мутахассислар томонидан модификацияланган УҚК учувчисиз аппарати Энгельс аэродромига зарба бериши керак эди. Ва сунъий йўлдош йўл кўрсаткичисиз бунинг иложи йўқ эди. Аслида бу билан АҚШ ва НАТО украинлар қўли билан Россиянинг ядровий триадасига мушт ўқтади. Москва Ғарбнинг қўғирчоқ Киев режимига “космик” ҳарбий ёрдамида нима қилиши керак? Албатта, махсус ҳарбий операцияни мантиқан якунига етказиш лозим. Шунингдек, Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида кейинчалик учун ҳам душманнинг сунъий йўлдош гуруҳини “ноллаштирадиган” ассиметрик чораларни ишлаб чиқиши зарур.
Вазифаларнинг устуворлигига шубҳа йўқ. Американинг Space Exploration Technologies Corp компанияси билан Киевнинг Starlink сунъий йўлдош интернетининг 10 мингдан ортиқ терминалини етказиб бериш тўғрисида яқинда тузган шартномаси шуни англатадаки, УҚК 2023 йилнинг бошида (аввалроқ етказиб берилган 5 мингта терминалга қўшимча равишда) янги терминалларга эга бўлиши мумкин. Маблағни ЕИ мамлакатлари ажратмоқда ва у кам эмас: “ердаги” аппарат энг камида 550 доллар туради. Барча партия Европадаги солиқ тўловчиларига 5,5 миллион доллар, яна ҳар ой учун 15 минг терминалларни ишга тушириш учун 1,65 млнга тушади.
Starlink системаси шахсий ташаббус сифатида кўрилади, бироқ Пентагоннинг субпудратига кўра, сунъий йўлдош интернети жанговар бошқарув тизимига айлантирилмоқда, тадбиркор Илон Маск эса, де-факто Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида УҚК учун хорижий ёлланма аскарга айланмоқда. Ўзи ва Starlink учун барча эҳтимолий салбий оқибатлари билан. Аввалроқ Россия ТИВ вакили Константин Воронцов БМТ минбаридан туриб АҚШнинг тижорий сунъий йўлдошларини агар улардан қуролли можароларда фойдаланилса ҳарбий нишон бўлишини айтган эди: “Гўёки фуқаролик инфратузилмаси жавоб зарбаси учун қонуний нишонга айланиши мумкин”.
Аввалида Starlink фуқаролик тизими гўёки денгизчилар, саёҳатчилар, узоқ жойлашган туманлар ва “автократик режим” мамлакатлар аҳолиси учун яратилган. Ўйлашимча, худди интернет билан боғлиқ бўлгани каби, Starlink асосида Пентагон турибди. Барқарор алоқа - жанговар бошқарув асоси ҳисобланади. Тўғри, Starlink сунъий йўлдошларининг хизмат муддати атиги беш йил.
Глобал интернет тизимининг структураси учта асосий таркиб: қуйи орбитадаги (300-600км) сунъий йўлдошлар гуруҳлари (бугунги кунда -2300 дан ортиқ аппарат-ретрансляторлар), ерусти станциялари тармоқлари (дунё ўргимчак тури билан бирлаштириш учун) ва фойдаланувчи терминаллари (улар станциялардан 1000 км гача радиусда жойлашган). Шартли равишда Украина қуролли кучларининг Донбассдаги терминаллари Львов вилоятидаги станцияга сунъий йўлдош орқали уланган. Қуйи орбита сигнал барқарорлигини таъминлайди, Starlink нинг ўртача юклаб олиш тезлиги 105 мбит/сония. Баъзи рақобатдош тизимлар 35 000 км гача орбитага эга.
Ҳажми 260 кгча бўлган 1-авлод Спутниги маълумотларни Ерга етказиш учун тўртта фаза панжарали антенна билан жиҳозланган. Орбитадаги мустақил манёвр автоном навигация тизими ва ишчи суюқлик сифатида криптонли Холл эффектли ион тирговичлари билан таъминланади. Аппаратлар мунтазам модификацияланади, ўрта истиқболларда гуруҳ 7000 мингга, сўнггида 42000 сунъий йўлдошларга етади. Битта орбитал аппарат нархи - 500 минг долларгача.
Starlink системасидан Ер юзида Шимолий ва Жанубий Америка, Европанинг 29 та мамлакатари, шунингдек, Австралия фойдаланади. Украинада апрель бошида АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) томонидан тақдим этилган илк 5000 та терминаллар пайдо бўлган. Starlink тизими истеъмолчи (Украина Қуролли Кучлари) ва разведка марказлари (Пентагон ва НАТО) ўртасида анча барқарор алоқани таъминлайди, ҳаттоки Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридаги радиоэлектрон тўқнашувлар шароитида ҳам. Fox News маълумотларига кўра: “Сунъий йўлдошлар Украина қўшинларининг қуруқликдаги ва фронт чизиғи бўйлаб алоқалари учун жуда муҳим эканлигини исботлади”. АҚШ ва Европа Иттифоқидан қадимий қуролларни етказиб бериш эмас, балки Украина Қуролли кучларининг НАТО разведка маълумотларига кириши, Пентагон штаб-квартирасининг онлайн маслаҳатлашувлари ва Ғарбнинг бошқа прокси ёрдами Киев режимига жанговар ҳаракатларни давом эттиришга имкон беради.
Starlink тизими билан қурашда Россия қўшинлари турли воситалар ва услублардан фойдаланмоқда. Тахминимча, Россиянинг юқори аниқликдаги зарбалари билан УҚК “хавфли инфратузилмаси” объектларини йўқ қилиш Starlinkнинг ерусти станцияларига ҳам тегишли. Россия қўшинларида радиоэлектрон кураш учун самарали тизимлар бор ва Украина қўмондонлиги аллақачон алоқа тутилишларига дуч келди: терминаллар ишдан чиқмоқда - УҚК бўлинмалари “жуда фалокатли йўқотишлар”га дуч келмоқда. Бундан ташқари, Ер орбитасидаги Star Wars реалликка айланиши мумкин- бунинг учун сунъий йўлдошларга қарши турли самарадорликдаги ва радиофаолликдаги бир нечта тизимлар (технологиялар) бор. Starlink сунъий йўлдош тизимини нейтраллаштириш услубларини хитойлик ўртоқлар ишлаб чиқаришмоқда.
Россия Федерациясининг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов жума куни “икки буюк державалар тўқнашуви хавфи анча юқори” эканлигини айтди ва Ғарбда ҳам бу позицияни эътиборсиз қолдиришмади. Хусусан, Американинг Newsweek журнали шундай дейди: “Россиянинг АҚШга огоҳлантириши: деэскалация ёки “оқибатлар билан тўқнашасиз”. Демак, Starlink системаси ва Американинг бошқа космик уйдирмалари ҳарбий ҳаракатларда ҳеч нимани ўзгартирмайди. New York Times газетасининг ёзишича, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар суръати Россия фойдасига ҳал бўлмоқда ва Киев режими тез орада беши берк кўчага кириши мумкин. Вашингтон учун 2022 йилда ушбу натижа учун ўнлаб миллиард доллар сарфлаш ва умидсизлик билан кейинги йил учун яна 45 миллиард долларни “харажат қилиш” шартмиди? Савол риторик.
Starlinkнинг Россиядаги муқобили - 96 та SR NET сунъий йўлдошлари 2024 йилда тармоққа кенг полосали уланиш билан Россия Федерациясининг бутун ҳудудини қамраб олади.