Ҳар ерда вазиятни издан чиқаришади: Ғарб постсовет давлатларига нима ҳозирламоқда

© Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев Флаги государств СНГ. Архивное фото
Флаги государств СНГ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Қанчалик ғалати кўринмасин, бироқ постсовет ҳудуди учун 2022 йилнинг асосий воқеаси Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бўлмади.
Ортда қолаётган йилда бир пайтлар Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи таркибига кирган барча – мутлақо барча – мамлакатлар олдида уларга тайёрлаб қўйилган қисмат ойдай равшан бўлганидан муҳимроғи бор эканми. Ғарб тайёрлаб қўйган тақдир.
Ва унинг баъзи жойлари Россия қўшнилари ўтган ўттиз йилда хаёл қилган ўша оромбахш, баъзи жойлари эса сурбет манзара билан умумий ўхшашлиги йўқ. Бари биз ўйлагандан кўра осонроқ, қайғулироқ - ва даҳшатлироқ.
Сиёсатшунослар постсовет давлатларнинг кўплаб мезонлар бўйича таснифлашади. Энг машҳурларидан бири уларнинг Москвага яқинлиги ва дўстона муносабати даражасидир: сир эмаски, Болтиқбўйи – бу бошқа, Беларусь – умуман бошқача, Ўзбекистон эса ундан ҳам бошқача.
Бироқ аслида бу ёндашув, гапнинг тўғриси, хато, зеро барча ўн тўртта собиқ иттифоқ республикаларининг ўн бешинчиси – Россияга бўлган муносабати сўнгги ўттиз йилда ўз сиёсатини бир хил тамойилларда қуришган. Улар иккита эди: Россия билан ҳамкорликдан максимал иқтисодий фойда кўриш ва Москва билан сиёсий масофани ушлаб туриш.
Кейин эса миллий нозикликлар юзага келди. Болтиқбўйиликлардан. Улар “Барибир бизнинг транзитимизсиз қаёққа ҳам борар эдингиз” шоири остида очиқчасига Россияга қарши сиёсат юргизишди.
Бунинг бир неча сабаблари бор эди. Аввалига шуни эътиборга олмоқ зарурки, ҳар қайси давлат элитаси шахсан жон-жаҳди билан ҳеч бўлмаганда расмий жиҳатдан ўз мамлакатларининг суверенетинини сақлаш қолишдан манфаатдордир. Чунки давлат элитаси бўлиш кўплаб минтақалардан бирининг элитаси бўлишдан кўра ёқимлироқ-да, албатта.
Ўз ўзидан маълумки, улар уни собиқ метрополия деб кўраётган қўшни мамлакат бу маънода улар томонидан таҳдид деб қабул қилинади.
Қолаверса, постсовет тарихида Россия қиёслашда умидсизларча ютқазган Ғарбнинг ўзига тортиши катта роль ўйнаган. Бу ўзига тортиш ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий, ҳам эстетик бўлган. Шундай экан, ҳар ҳолда, мутлақо барча постсовет пойтахтлари Москва билан муносабатлар икки ўртада қолган.
Россия қўшниларининг бу хавфсирашлари фақат сўнгги йилларда кучайди. Москва узил-кесил буюк держава мақомига қайтди, Евроосиёда интеграция жараёнларини ривожлантириш билан фаол шуғуллана бошлади (ҳақиқатдан бу минтақанинг барча мамлакатлари холис манфаатларига жавоб беради – ҳаётнинг ўзи ҳам бунга ундамоқда), кейин эса тўғридан-тўғри айтдики, постсовет макони унинг муҳим манфаатлари соҳасига киради. Буларнинг ҳаммаси 2014 йилги Қрим, Донбассдаги уруш, энди эса Россия махсус ҳарбий операцияси билан содир бўлди.
Умуман олганда, сўнгги саккиз йилда постсовет элиталарининг қўрқуви фақат зўрайди. Бундай давом этаверса, улар мамлакатларини Москва атрофида қудрат тўплаётган марказий кучлар шунчаки тортиб кетади. Катта савол шундаки, пировардида бу иш нима билан тугайди. Уларнинг жавоби турли геосиёсий марказлар ўртасидаги кўп векторлик ва мувозанатни кучайтириш бўлди. Жумладан, Хитой ва Туркия билан. Бироқ шубҳасиз, Россияга асосий қарши сифатида унинг кўплаб қўшнилари АҚШ ва Европадан фойдаланишди.
Бу вазиятга четдан туриб қаралса, бу ҳадиклар, мантиқа ва қабул қилинган қарорларни тушуниш мумкин. Мана 2022 йил кўрсатдики, Ғарбга асосий пулларини тикканлар, ҳалокатга бошлайдиган хатоликка йўл қўйишган. Мастодонт геосиёсатдан тенглик ва тенг масофа ушлашга ҳаракат қилаётган бошқаларнинг аҳволи ҳам унча осон эмас.
Моҳият шундан иборатки, постсовет мамлакатлари Ғарбнинг уддабуронлиги ва инсонпарварлигига ортиқча баҳо бериб юборишди. Улар (айтганча, Россия ҳам муайян пайтгача), қийин геосиёсий кўп юришлар ва нозик ташқи сиёсий ўйинга умид қилишганди, бари эса ўйлагандан кўра осонроқ ва қўполроқ экан.
Ғарб Россия билан ўлик курашга киришди ва энг равшан ва қатъий усулларга пул тикди: агар душманни ичидан беқарорлаштириш қўлдан келмаса, уни периметри, унинг қўшниларини гижгижлаш зарур.
Бу йил давомида биз Арманистон-Озарбайжон можароси ва Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги тўқнашув, Қозоғистонга уюштирилган террорчилик ҳужуми ва Молдованинг Россияга қарши жанговарлигини кўрдик. Болтиқбўйи элиталари, Вашингтонга сўзсиз содиқ бўлган вассаллар, Россияга қарши курашда ўз иқтисодиётларини ўтга ташлаганларни эсламаса ҳам бўлади. Ахир у ерда ҳам ҳарбий чизиқ бўйлаб иш кетмоқда.
Умуман олганда, Украинадаги жанговар хатти-ҳаракатлар 2022 йилда ўта “чиройли” ҳошияланди. Ғарб “қулоқлари” бу барча воқеаларда ёки очиқчасига динг турибди, ёки бироз махфийлаштирилган.
Бундан ёғига ҳам фақат ёмон бўлишига шубҳа йўқ. Ҳар қандай дастакдан фойдаланиб, мутлақо ҳаммани заифлаштиришади.
НАТОчилар арзандаси раҳбарлик қилаётган мамлкатлар энг оғир вазиятда – учта Болтиқбўйи республикалари, Украина, Молдова, ва яна кимдир. Улар Россияга қарши кураш учун бор будини қурбон қилишлари мумкин. Бироқ бошқа давлатларнинг аҳволи бироз енгил, чунки ҳаммада ҳам нозик, заиф жой бор – ва улар Ғарб томонидан бу мамлакатларни ўт олдириш учун фойдаланилади, шунчаки Россияга унинг чегаралари бўйлаб муаммо туғдириш мақсадида.
Чамаси, постсовет давлатларининг аксарият раҳбариятлари амалда уларнинг мамлакатлари жарлик бўйлаб дордан юриб бораётган дорбозларнинг вазиятида эканини тушуниб етишди. Ҳар ҳолда улардан кўпининг ниҳояланаётган йилдаги қарорлари ва хатти-ҳаракатлари – ҳам ички, ҳам ташқи – ғоят тарози солинган ва эҳтиёткор бўлди.
Москва билан ўта қалин муносабатлардан кўп йиллик ўзини тортишдан сўнг энди у билан елкама-елка турган Минск энг ёрқин мисол бўлади олади. Равшанки, Александр Лукашенко аниқ биладики, Ғарб унинг мамлакатига нақадар даҳшатли тақдирни ҳозирлаб қўйган – унга йўлиқмасликнинг ягона имконияти Беларуснинг Россия билан иттифоқи.
Ишонишни истардикки, 2023 йилда бошқа постсовет давлатлари раҳбарлари ҳам худди шу фикрга келишади.
Мақола муаллифи фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.
Янгиликлар лентаси
0