Европа СССРнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабасини бекор қилмоқчи
22:11 27.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023)
© Sputnik / Alexey Kudenko
/ Oбуна бўлиш
Европа кенгаши раиси Шарль Мишель “Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашида аъзолигини тўхтатиш учун “механизм” яратиш зарур”лигини айтди.
Евроиттифоқ (Европа Кенгаши эса - уни тизимли ташкил қилувчи институт, худди Евроқўмита ва Европарламент сингари), шундай қилиб Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайтадан кўриб чиқишга уринмоқда.
Ва бу ерда Европанинг юқори мартабали кибор жанобнинг сўзларидан маъно қидириш керак эмас. Санкциялар уюмидан “Россия иқтисодиётини парчалаб ташламоқчи” бўлишди, мамлакатимиз активларини музлатиш орқали талон-тарож қилгандан сўнг нацистлар устидан қозонилган ғалаба фактини ва СССРнинг фашистлар рейхини ва унинг йўлдошларини мағлуб этишга қўшган ҳиссасидан юз ўгирмоқчи. Агар, чиндан ҳам, Гитлернинг мамлакатларига кимлар кирганига эътибор қиладиган бўлсак, ҳозирги ЕИнинг анча мамлакатлари унда бўлганлигини билиш мумкин. Аммо буни оддий географик тасодиф деб ҳисоблаб қўяверамиз – ҳозирча, ҳар эҳтимолга қарши.
Ва тарихий фактларга эътибор қаратамиз. БМТ, ким нима деса- десин, державалар – рейх устидан ғалаба қозонган (СССР, АҚШ, Британия, шунингдек, генерал де Голлнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ва Қаршилик ҳаракати аъзоларининг нацизмга қарши курашда қурбон қилган ҳаёти эвазига ушбу доирага қабул қилинган Франция) ташаббуси билан яратилган эди. Шу боис айнан улар Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида вето ҳуқуқи билан ушбу халқаро ташкилотнинг олий органига кирган.
БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги ҳар бир курси қиймати қон билан баҳоланади.
Булар ўн миллионлаб ва юз минглаб ҳалок бўлганлар – ҳарбийлар ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам. Азобланган, отилган, жароҳатлардан, очликдан ва йўқотишлардан вафот этганлар. Бу курсилар, месье Мишель ҳақида қандай хаёлларга бормайлик ва унинг сафдошлари қанчалик бунда туриб олишмасин - бу шунчаки мебель ва Ист-Ривердаги БМТ ички дизайн эмас. Кресло билан юрадиган микрофон ҳам эмас.
Яна эътибор қаратиш лозимки, Европа кенгаши раиси жаноблари “Россиянинг БМТ хавфсизлик кенгашидаги аъзолиги” қандай сабабларга кўра тўхталиши кераклиги билан жамоатчиликни таништирмоқда.
Айтишларича, “Россия халқаро ҳуқуқларни бузяпти” экан
Яна бир бор тарихга мурожаат қиламиз.
Халқаро ҳуқуқ ва Европада хавфсизликнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинадиган замонавий тузилмаси деярли бутунлай учта халқаро конференция давомида имзоланган ҳужжатлар асосида яратилган. Бу Теҳрон-43, бу Ялта-45 ва Европада уруш тугаганидан кейин яна бир Потсдам 45, (Япония билан уруш ҳамон давом этаётган эди).
Айнан ўша ерда ҳозирги дунё тартибига пойдевор қўйилган эди. Жумладан, эслатиб ўтиш лозимки, СССРдан ташқари, Украина ва Беларусь ҳам БМТ нинг ўзида аъзоликка эга бўлган эди. Чунки, беларуслар ва украинлар нацизмни қулатишда қанча ҳисса қўшганларини айтиб туриб олган Москва эди.
Ялтада бўлиб ўтган музокараларда ишлаб чиқилган шартларга риоя қилмаслик шартларнинг сиёҳи ҳали тугамасдан туриб бошланган эди. Бир йилдан камроқ, 1946 йилда Ғарб бизга “Совуқ уруш” эълон қилди.
Тўғри, “темир парда”, “диктатуранинг келиши”, “эркин дунёга Шарқ томондан ёвузлик шарпалари кўпайгани” тўғрисида қандайдир чиройли сўзлар ҳам айтилган эди. Аммо аслида, бу хитоблар мутлақо бошқа мақсадлар- қуролланиш пойгасини бошлаб мамлакатимизни қақшатишдек ишларга хизмат қилган. Иқтисодни ривожлантирмасликка йўл қўймасликка хизмат қилган. Европада жойлашган қисми харобалар ва ташландиқ бўлиб қолган мамлакатга бирорта имкон қолдирмасликка хизмат қилган.
Ўшанда халқаро ҳуқуқларни бузган биз эмасдик. Улар эди. Барча келишувларга тупурган биз эмасдик, улар эса зудлик билан НАТОни яратишга киришганди. Бу 1949 йил эди, агар кимгадир эслатиш керак бўлса. Варшава шартномаси олти йил ўтиб, 1955 йилда пайдо бўлди. Ва бу ҳам жавоб сифатида.
Ўшанда Европадаги қаршиликлар ташкилотчилари биз эмас эдик. Улар эди.
Ушбу сўзларга нафрат шу билан берилганки, биз қачонлардир “қуролдош оғалар” эдик. Ташқи сиёсатни олиб бориш бизники эмас. Яна бир бор: биз фақат бизга таклиф қилинаётган адоватга ва ва унинг негизидаги ватанимизга бўлган таҳдидга жавоб берамиз.
Европанинг барча даражадаги амалдорчаларини саросимага соладиган халқаро ҳуқуқларнинг бузилиши эса – аслида халқаро майдонда иш юритишнинг европача усули холос.
Мулоқотлар пайтида ёлғонлар, суҳбатдошларни чалкаштириш, демагогия, сепаратив музокаралар – режаларни амалга оширишнинг услуби. Бизники эмас, албатта. Ғарбники.
Гитлерга қарши коалициядаги шериклардан бирининг орқасида умумий душман билан консенсусни қидириб, бир вақтнинг ўзида ушбу шерикдан жанг майдонидаги ҳаракатларни тезлаштириш ва кучайтиришни сўраш – “Санрайз” (инглизлар уни “Кроссворд” деб аташган) махфий инглиз-америка-немис операцияси тафсилотларини санаб ўтишга ҳожат йўқ. Қолаверса, бу Қизил Армиянинг Висло-Одер ҳужумига тайёргарлик пайтида эди, Унинг бошланиши билан Лондон ва Вашингтон Сталинни шошилтирди.
Шарқий ва Марказий Европани вайрон қилган Иккинчи жаҳон уруши, қитъани фашистлар вабосидан озод қилган айнан СССР бўлганлиги ушбу мамлакатлардаги ҳозирги раҳбарларнинг товонларига кирган тикан каби турибди.
Европани Рейх диктатурасидан тозалаб, биз кўрган жасорат ва қурбонликларимиз жамоатчилик онгида “зўравонлик, қатағон ва фуқаролар эркинликларини бўғиш қуроли” бўлиши учун ҳамма нарсани қилиш - бугунги “маърифатпарвар европаликлар” бирлашган оиласининг геосиёсий вазифаси, асосий вазифалардан бири. Ва у кузатганимиздек, ҳозирги инқирозга ҳали кўп бўлган вақтларда бошланган.
Шунчаки, воқеалар маҳаллийдек туюларди, умумий суръатга улар аста-секин пайдо бўлди.
Бугун янги босқич келмоқда.
Унинг чизгилари умуман олганда тушунарли.
Европани озод қилган, Европа Иттифоқини яратишга ҳисса қўшган “тажовузкор ва халқаро ҳуқуқ, фуқаролар эркинликлари ва тараққиётнинг душмани” СССР эмас экан, балки Европанинг ўзи буни амалга оширганмиш.
Албатта, қаҳрамон Американинг, Британиянинг ва қисман Франция қўшинлари GI ёрдамида.
Нима ҳам дердик- руслар- “варварлар” ахир. Ушбу “варварлар” ва “большевистик қўшинлар” ўша пайтдаги Ғарб сиёсий элитасининг соддалиги туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ўрин олди ва ҳатто овозларни тўсқинлик қилиш ҳуқуқига эга бўлди.
Бу хатони зудлик билан тўғрилаш керак. “Халқаро ҳуқуқлар бузғунчиси” Россиянинг ўрнига, Хавфсизлик Кенгашига айнан Германияни киритиш керак. Тинчликпарварлик, сиёсий тўғрилик ва халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларига қатъий риоя қиладиган мамлакат сифатида. Ҳар доим. Ҳар доим.
Уларга қўйиб берса, муайян саъй-ҳаракатлар, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланилса, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланган ҳолда, эҳтимол, бир мунча вақт ўтгач, Гитлер урушни Европани (бирлашган) “большевиклар қўшинлари” ва коммунистик диктатура ҳамда мафкурадан қутқариш учун бошлаганини эшитиш мумкин.
Ҳозир ва бугун бу ақл бовар қилмасдек кўринади.
Аммо Британия Бош штабида тайёрланаётган операция Қизил Армия аскарлари Берлинга бостириб кирган пайтда айнан шундай номланган.
Ақл бовар қилмас режа СССР га қарши уруш қилишни назарда тутарди. Совет қўшинлари ўша пайтдаги Рейхнинг пойтахтига киргандан сўнг.
Шундай экан, Европадан Россияни “Хавфсизлик Кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб қўйиш керак” дейишса, бу ҳеч қандай беҳуда гап, мулоҳаза ва гипотеза эмас. Бу шунчаки режанинг бир учини чиқариш, улар таъбири билан айтганда, аллақачон фаоллаштирилган қисми. Ўз мағлубияти ёки бизнинг Ғалабамизни ҳеч ҳазм қила олмаган барча томонидан тасдиқлангани. Ва қасос учун пайт пойламоқда.
Ўз жасоратини ўн миллионлаб ҳаётлари билан тўлаган ғолиблар ва ютқазганларнинг ўрнини алмаштириш.
Мағлубиятга учраганлар ва таслим бўлганлар, бизни бугунги Ғалабамиздан маҳрум қилишни энг кўп хоҳловчилар.