https://sputniknews.uz/20221227/bir-qator-tumanlarda-huquqiy-eksperiment-tariqasida-mahalla-byudjeti-tizimi-joriy-etiladi-31065021.html
Бир қатор туманларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади
Бир қатор туманларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T11:26+0500
2022-12-27T11:26+0500
2022-12-27T11:26+0500
жамият
маҳалла
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг 14 та туманида ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–458-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.“Маҳалла бюджети” тизими ташкил этиладиган ҳудудлар:Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, маҳалла, янги қарор
жамият, маҳалла, янги қарор
Бир қатор туманларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади
2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг 14 та туманида ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–458-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.
“Маҳалла бюджети” тизими ташкил этиладиган ҳудудлар:
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани;
Андижон вилоятининг Андижон тумани;
Бухоро вилоятининг Олот тумани;
Жиззах вилоятининг Зомин тумани;
Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;
Навоий вилоятининг Кармана тумани;
Наманган вилоятининг Уйчи тумани;
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани;
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани;
Тошкент вилоятининг Бўка тумани;
Фарғона вилоятининг Бағдод тумани;
Хоразм вилоятининг Боғод тумани;
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани.
Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.
2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.
“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.